Асосий мавзулар
26 august 2025

«Тўшак шантажи» ортидан Тошкент вилоят ҳокимининг матбуот котиби ишдан олинди

Собиқ депутат, қизлик исми Бабашева ҳозирда Мадраҳимова бўлган Феруза Жўрабековнанинг шахсиятига тегувчи постлар қолдиргани ортидан 26 август куни Тошкент вилояти ҳокимининг матбуот котиби Беҳзод Қобулов ишдан олинди. 

Сал аввал Элтуз матбуот котибининг боғча мудираси бўлган опаси Тошкент вилоят боғчаларида кўрпа-тўшак таъминотини воситачи фирма орқали қўлга олгани ҳақида хабар берган эди.

Лекин Беҳзод Қобулов ўз телеграм каналида собиқ депутат Феруза Бабашева шахсиятига тегувчи пост қолдиргани ортидан лавозимидан кетгани иддао қилинмоқда. 

Элтуз 24 август куни Тошкент вилояти ҳокимининг матбуот котиби Ферузани яна бир бор обрўсизлантиришга урингани ва аёлнинг ҳуқуқлари поймол этилгани ҳақида мақола чоп қилган эди.

Феруза Жўрабековнанинг тармоқда йиғлаб билдиришича Зойир Мирзаевнинг матбуот котиби Беҳзод Қобулов ўзининг шахсий каналида собиқ депутат аёлга қарши самосуд эълон қилган ва аллақандай маҳсус конвертларни фош этиш билан таҳдид қилган.

Матбуот котибининг каналидаги бу чақириқ бироздан кейин ўчирилган. Беҳзод Қобуловнинг ўзи эса «аккаунти взлом қилингани»ни билдирган эди.

Элтуз Бабашева билан месенжер орқали боғланди. Собиқ депутат Элтузга эфиридан олдин «Мен эфиримдан олдин вилоят хокимига телефон қилиб гаплашдим, Зоир Мирзаев афсус чора кўролмаслигини,  ўзимиз хоҳласак қонуний ҳал қилишимиз кераклигини айтдилар. Шундан кейин мен мажбур бўлдим эфир қилиб Президентга мурожаат қилишга. Энди курашишга мажбурман,  бошқа иложим йўқ. Ҳозир судга кираяпман» деди Бабашева.

Эслатиб ўтамиз бундан тўрт йил бурун, 2021 йилнинг ноябрида кимларгадир ёқмай қолган собиқ депутат Феруза Бабашевани бутун мамлакатга шармисор қилиш кампанияси бўлиб ўтган. Жамоатчиликнинг босими билан аёл депутатлик мандатини топширишга мажбур бўлган эди. 

Халқ ноиблиги унга фақат таҳқир ва тазйиқдан бошқа нарса бермаганини урғулаган Бабашева ўшанда депутатлик гувоҳномаси ва кўкрак нишонини қайтариб, истеъфо беришини маълум қилган эди.  Ойлар, йиллар ўтиб бу тўполон тағин давом этмоқда. 

Воқеалар қайси томонга қараб ривожланади, Тошкент вилоят ҳокимининг эндиликда собиқ матбуот котиби Қобулов бирор лавозимга тайинланадими, йўқми – ҳозирча буниси номаълум.

Элтуз Узбекистондаги аёллар ҳуқуқи ва бошқа ижтимоий аҳамиятга эга воқеаларни таҳлил қилишда давом этади. Каналимизга обуна бўлинг. Видеоларимизга изоҳлар қолдиринг.

Тағин ўқинг
10 december 2021
БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича махсус маърузачиси Фионнуала Ни Аолаин Ўзбекистон ҳукуматининг Сурия, Ироқ ва Афғонистондаги аёллар ва болаларни ватанига қайтариш ...
26 april 2018
Андижон шаҳридаги 18-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси 22 апрель куни ўсмирлар ўртасидаги ўзаро жанжалда пичоқбозлик қурбони бўлди. Мактаб жойлашган маҳалла ...
4 november 2025
Элтуз таҳририятига келиб тушган навбатдаги мурожаатда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва «FRESH SUPPLY» МЧЖ ўртасидаги шубҳали келишувлар фош қилинмоқда. ...
2 june 2020
Тармоқда 2 июнь куни Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевники дея ишонилган аудиоёзув тарқалди. Унда давлат мулозими “Сўх туманини харитадан ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...