Асосий мавзулар
27 august 2025

Мардикорлик учун 41000 $ пора

Кореяда мардикорлик қилиш учун 41 минг доллар пора берилди. Янглиш эшитмадингиз. Бу пул ўзбек фуқаросини Жанубий Кореяга бориб ишлаши учун берилган Миграция агентлиги Наманган филиалининг икки мулозими ўртасида бўлишилиши керак бўлган одатдаги сумма. 

Ўзбекистон коррупцияга ботган давлат экани ҳақида гапириш аллақачон ҳеч кимни қизиқтирмай қўйди. Жавоб аниқ, сен ҳам пора олган бўлардинг. Хўш нима бўпти, 30 йил олдин ҳам шундай эди, 100 йил олдин ҳам шундай эди, ҳозир ҳам.

Ҳуллас Ўзбекистонда пора олиш туғуруқхонадан бошланиб, гўристонда тамом бўлади. Боғча, мактаб, халқ таълими, Олий таълим, молия, ички ишлар, ташқи ишлар, экология, камбағалликни қисқартириш, соғлиқни сақлаш тизими, масжид ҳаммаси порахўр мулозимлар томонидан эшшакдай эгарланган. У ерда сиз қиладиган иш йўқ.

Мана сиз пора бериб ўқишга ёки бирор ишга кира олмай саводсиз билимсиз бир ночор фуқарога айландингиз. Хуллас кунлик ишчи, мардикорсиз. Сиз қиладиган қора меҳнат эса мамлакат ташқарисида, дейлик Жанубий Кореяда. Ҳар холда Наманганда эмас. Наманганда тиланчининг ҳам жойи аниқ белгиланган. Шу боис хомтама бўлмай ҳуржунни елкага отиб, Наманган шаҳрига борсам мани йўқлар кишим борму, дея йўлга чиқишдан олдин Миграция агентлигининг катталарига нақ 41 минг долларни санаб беришингиз керак. Бу нарх Намангандан ташқарисидаги иш ўрнига эҳтиёж сизнинг шаҳрингизда шу даражада баландлигини англатади. Бу сиз учун нафақат машаққатли меҳнат нони, демак ҳаёт мамот масаласи ҳам.        

Ҳуллас, Элтузга етиб келган сўнгги хабарга кўра,  миграция агентлигининг Наманган вилояти филиали мулозими Жанубий Кореяга ишга юбораман дея 41 минг доллари  пора олганида  ушланди.

Текширув давомида, у поранинг бир кисмини Миграция марказий аппаратининг бош мутахассиси учун олгани аниқланиб, тезкор тадбир давом эттирилди ва Агентликнинг ушбу масъул ходими ҳам юқоридаги пул маблағидан 15 минг АҚШ долларини олган вақтида жиноят устида қўлга олинди.

Шунингдек, Миграция агентлигининг мазкур ходимлари 2024 йилда 80 нафардан ортиқ фуқароларни Корея давлатига юбориш учун 700 минг АҚШ долларидан ортиқ пул маблағларини олиб, ҳозирга қадар уларни сарсон қилиб юрганликлари маълум бўлди.

Савол: 41 минг доллар пули бор одам Кореяда ишлаб мақилади? Элтуз Ўзбекистонда тобора авж олаётган коррупция муаммосига оид воқеаларни ёритишда давом этади. Каналимизга обуна бўлинг. Видео юзасидан изоҳлар қолдиринг.

Тағин ўқинг
8 february 2021
Ўзбекистон биринчи президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримовани “Ўзбек маликаси” деб аташарди. У эстрада хонандаси, мода ва заргарлик буюмлари бўйича ...
9 september 2015
Сизни чопиқ ёки пахта теримига мажбурлаётган давлат муассасаси маъмуриятига мурожаат қилиб, юқорида келтирилган қонунларга таянган ҳолда пахта теримида иштирок ...
12 april 2024
РТ: Яна ҳафта айланиб, Рамазон Ҳайитида СИЗ билан юзма-юзман, қадрдонлар. Бугунги ваъзга тўрт кўз тугал етганимиздан севиндим. МС: Нечиксизлар ...
13 november 2020
“Уғур” дегани эски туркчада “муваффақият”, “омад” деган маъно беради.  Уғур ҳали уч ëш экан, ишчи оиланинг фарзанди ўлароқ Искандерундан Германияга кетди. Бу 1965 йил эди. Онаси ва отаси ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...