Асосий мавзулар
2 september 2025

Наманган шаҳар ҳокими ва девонхона мудири қамалди

Наманган шаҳар ҳокими Анвар Отахўжаевни пора билан қўлга олинганига оид ҳоким адвокати иддаоси асосидаги Элтуз материали эълон қилинганидан кўп ўтмай Давлат Хавфсизлик хизмати бу юзадан баёнот эълон қилди.

Давлат Хавфсизлик хизмати билдиришига кўра Наманган шаҳар ҳокими Анвар Отахўжаев катта миқдорда пора олишда айбланмоқда. Ҳоким шунингдек депутатлик дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилинган, унга ва девонхона мудирига нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 3-қисми “а” банди билан, жиноят иши қўзғатилган ва эҳтиёт чораси сифатида қамоқ жазоси қўлланилган.

Бундан аввал ҳокимнинг адвокати Элтузга мурожаат қилиб ариза қолдирган.

Унда, 28 август куни Прокуратура ва ДХХ ходимлари ёлланма шахслар иштирокида Наманган шаҳар ҳокими Анвар Отаходжаевни пора олиш жиноятида айбдор қилиш мақсадида тадбир ташкиллаштиришгани иддао қилинган эди. 

Эндиликда ДХХ томонидан очиқланган маълумотларга кўра Наманган ҳокимининг пора билан қамоққа олингани исботлар билан тасдиқланмоқда.

Элтуз воқеалар ривожини кузатишда давом этади. Каналимизга обуна бўлинг. Видео юзасидан изоҳлар қолдиринг.

Тағин ўқинг
8 november 2015
Навоийлик ногирон ва икки фарзандини ёлғиз тарбиялаётган Боймуродова Дилдора пенсионерлар ҳақини талаб қилиб норозилик акциясида қатнашгани учун жазога тортилди. ...
13 april 2016
eltuz.com сайтига, ИШИДга алоқадорликда айбланиб, 7 йил озодликдан махрум қилинган Жиззахлик фермер, армани миллатли Арамаис Авакяннинг адвокати Олим Қобилов ...
9 november 2021
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев иккинчи муддатга қасамёд қилганидан бир кун ўтиб, матбуот эркинлигини ҳимоя қилишга ваъдалари ортидан ҳукумат хорижлик ...
17 october 2025
XIX аср ўрталарига келиб Туркистондаги уч мамлакат – Қўқон, Хива ва Бухоро хонликларини уч йирик империя – Буюк Британия, ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...