Асосий мавзулар
5 september 2025

Қўрғонтепалик наркофурушлар қўлга олинди

Андижон вилояти Қўрғонтепа туманида яшовчи, 1984–1991 йиллар оралиғида туғилган 6 нафар фуқаро ўзаро тил бириктириб, қирғизистонлик наркосавдогардан 2 кг гашиш моддасини 15.000 АҚШ долларига сотиб олишга келишиб дастлаб 1950 АҚШ долларини бошланғич бадал сифатида унга етказиб беришаюди.

Ўз навбатида Қирғиз Республикаси фуқароси гиёҳвандлик воситасини ўзбек-қирғиз давлат чегарасидан контрабанда йўли билан ўтказиб, Хонобод шаҳридаги хуфия жойда қолдирди.

Қўрғонтепалик оғуфурушлардан бири эса ушбу заҳри қотилни олиб, ўзининг автомашинасида Хонобод-Қўрғонтепа йўналишида ҳаракатланаётган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан қўлга олинди. Жиноий гуруҳнинг қолган 5 нафар аъзоси ҳам процессуал тартибда қўлга олинган. 

Экспертиза хулосасига кўра, ушбу гашиш гиёҳвандлик воситасининг соф оғирлиги  қарийб 2 кг (1 кг 954 гр) эканлиги аниқланди. Ҳозирда жиноий гуруҳга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Тағин ўқинг
23 march 2020
Коронавирус чиққани ортидан туалет қоғози таламон бўлди. Рассом Кирпидан пандемия мавзуига оид янги карикатура. Eltuz.com
17 january 2017
Истанбул ҳокими Восип Шоҳин ва Истанбул амният мудири Мустафо Чолишқон 17 январь куни матбуот анжумани ўтказиб, қўлга олинган одамнинг ...
25 november 2025
Италиялик «меҳрибон» ўғил марҳума онасининг рўмолини ўраб, йиллар давомида унинг пенсия еди! Италиянинг Борго-Виржилио шаҳрида Голливуд сценарийларини ҳам чангда ...
19 march 2019
Президент Мирзиёев 15 март кунги фармони билан прокуратура идораларидаги 1 198 штатни қисқартирди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди. ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...