UzPoster
7 november 2025

Озарбайжон НАТО стандартига ўтмоқда, бу имкон Ўзбекистонда ҳам бор 

Илгари Россия қурол аслаҳаларидан фойдаланиб келган Озарбайжон армияси НАТО стандартларига ўтказилмоқда. Бундай имконият Ўзбекистонда ҳам бор. 

Бу эса эндиликда НАТОга  аъзо давлатлар – АҚШ, Германия, Франция, Буюк Британиядан қурол сотиб олишдан; Армиядан Россия ҳарбий техникаларини босқичма-босқич сиқиб чиқаришни; Шахсий таркибни Ғарб жиҳозларида ўқитишни англатади.

«Боку Туркия армияси ва альянснинг бошқа мамлакатлари ҳарбий идоралари билан яқин ҳамкорлик қилмоқда. Озарбайжон ўз ерларини ишғолдан озод қилганидан бери ўз асосий мақсадига эришди», — деди Илҳом Алиев НАТО делегацияси билан учрашувда.

Август ойида — Россия билан муносабатлар ёмонлашгани фонида — Алиев Озарбайжон ҳар қандай вақтда урушга тайёр бўлиши кераклигини айтган эди: 

«Агар кимнингдир касал бошига Озарбайжонга қарши қандайдир провокация қилиш фикри келса, улар бундан пушаймон бўлишади» деди Озарбайжон президенти.

Айни пайтда Ўзбекистонда ҳам армияни замонавий НАТО тизимига оид қуролларга ўтказиш имконияти очиқ. 

Ҳозирги кунда Ўзбекистон Қуролли Кучларининг ҳарбий техникаси асосан собиқ совет ва Россияда ишлаб чиқарилган бўлсада,  сўнгги йилларда Ғарб давлатлари (АҚШ) ва Туркия, Хитой каби бошқа мамлакатларнинг замонавий техникалари ҳам киритилган.

Жумладан ўзбек армияси АҚШнинг ва Туркиянинг кўплаб ҳарбий транспортларига эга. 

Германия (Бундесвер)нинг Термиздаги ҳарбий базаси (2001-2015 йиллар) НАТОнинг транзит нуқтаси бўлиб хизмат қилган, бироқ Бундесвернинг ўзи Ўзбекистонга қанча миқдорда жанговар техника қолдиргани ҳақида Элтузда ҳозирча аниқ расмий маълумотлар йўқ.

Айни пайтда АҚШ миссияси томонидан Ўзбекистонга тақдим этилган ҳарбий техникалар рўйхати расман тасдиқланган.

Жумладан Афғонистондаги НАТО миссияси тугаганидан сўнг Ўзбекистонга асосан АҚШ Қуролли Кучлари томонидан катта миқдорда турли ҳарбий техникалар қолдирилган.

Хусусан Embraer 314, Super Tucano ҳарбий учоқлари, PC-12, C-208, AC-208 транспорт воситалари, UH-60 Black Hawk, Mi17 MD 530 жанговор вертолетлари шулар жумласидан

2024 йилда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси ҳарбий техникаларнинг катта қисми Ўзбекистонда қолишини расман тасдиқлаган эди.

Тағин ўқинг
27 january 2025
Қашқадарёнинг Китоб туманида туғилиб ўсган 49 ёшли Умид Миралиев бир кун келиб блогер бўлиб ҳақиқатни ëзарман деб ўйлагандир, аммо ...
29 december 2023
Янги йил, Келавер қандай келсанг ҳам, Кимлар етди сенга, кимлар етмади. Сен янги йўлдошсан, сен янги ҳамдам, Йўқлаб келганингни ...
27 april 2021
Ботир Зокиров 1936 йил 26 апрель куни опера тенори Карим Зокиров оиласида туғилди. Тошкентдаги ўрта мактабни тамомлагач, Тошкент давлат ...
8 december 2023
Таралгай мушк ила анбар, Кўчамдан Салим  ўтганда, Изида тупроқ ўлгай зар, Кўчамдан  Бахтий ўтганда. Бошига соябон бўлмоқ Умидида ошиб ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...