Асосий мавзулар
12 november 2025

Жаҳон бозоридаги беқарорлик Ўзбекистон олтин заҳирасини оширди

Ўзбекистоннинг расмий олтин-валюта захиралари сўнгги йилларда кузатилмаган, тарихий рекорд даражагача ўсди. Марказий банк маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 ноябрь ҳолатига бўйича, мамлакатнинг халқаро олтин захиралари 59,3 миллиард АҚШ долларига етган. Бу кўрсаткич, Spot.uz хабарига кўра, мамлакат тарихидаги энг юқори натижа сифатида қайд этилди.

Ўсиш сабаби нимада?

Марказий банк ҳисоботига кўра, мамлакатнинг олтин захиралари бир ой ичида 4,3 миллиард долларга кўпайган. Бу ўсишнинг асосий омили – жаҳон бозоридаги олтин нархининг йил бошидан буён деярли 50 фоизга кўтарилишидир.

Октябрь ойида олтин захираларининг қиймати 3,6 миллиард долларга ошиб, 47,8 миллиард долларга етди.

Қазиб олинган олтин ҳажми ҳам 11,6 миллион троя унциясидан 11,9 миллион унциягача ошган. Валюта активлари эса 731 миллион долларга кўпайган. Натижада Ўзбекистон Марказий банки балансидаги қимматли қоғозлар портфелининг қиймати ҳам бироз ўсиб, 1 миллиард 23 миллион долларни ташкил этган.

Жаҳон бозоридаги беқарорлик

Экспертлар олтин нархининг бундай кескин кўтарилишини қуйидаги учта омил билан изоҳламоқда:

 1. Жаҳон молия бозорларидаги беқарорлик.

 2. Геосиёсий қарама-қаршиликлар.

 3. АҚШ Федерал захира тизими (ФРС) сиёсатидаги ўзгаришлар.

Иқтисодчиларнинг таъкидлашича, бундай юқори захиралар Ўзбекистоннинг молиявий барқарорлигини мустаҳкамлайди ва унинг ташқи зарбаларга қарши туриш қобилиятини оширади.

Захираларнинг рекорд даражага етиши, айниқса, олтиннинг нархи ошиши ҳисобига рўй бераётгани, мамлакат иқтисодиёти учун ижобий сигналдир. Ушбу ҳолат Ўзбекистоннинг геоиқтисодий нотинчликлар даврида ўзини хавфсиз ҳис қилишига ёрдам беради.

Тағин ўқинг
27 january 2018
“Имом ал-Бухорий” ва “Буюк Амир Темур” каби фильмларни суратга олган таниқли киночи Бақо Содиқов президент фармони билан Ўзбекистон ватандоши ...
10 april 2025
Замонавий ўзбек романчилиги ва сатира жанри асосчиси Абдулла Қодирий (Жулқунбой) 1894 йил 10 апрелда Тошкентда туғилди. «Ҳар ҳолда бемавридроқ ...
13 may 2021
(Шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг “Императив” аудиокитобининг 26-қисми. Матнни муаллифнинг ўзи ўқиган. Аудиокитобнинг боши ва олдинги қисмлари “Элтуз”нинг “Императив” ...
20 july 2016
Сурхондарëнинг Қумқўрғон туманида туғилиб Беҳзод номли рассомлик институтини тугатган 26 яшар Адолатхон Тошкентда яшаб ижод қилади. Асосан китоб графикаси ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...