Асосий мавзулар
25 november 2025

Муз кўчди: «Тинчлик битими шартлари сони энди 28 та эмас»

Зеленский тинчлик келишуви ижобий томонга ўзгартирилигани ҳақида билдирди: «Женевадаги музокаралардан сўнг бандлар сони энди 28 та эмас — унга кўплаб тўғри жиҳатлар киритилган» деди Украина президенти.

У шунингдек Киев олдида ҳали мураккаб иш турганини, якуний ҳужжатни тайёрлаш учун барчасини муносиб тарзда амалга ошириш зарурлигини тушунтирди.

Владимир Зеленский, тағин, барча энг нозик масалаларни шахсан Трамп билан муҳокама қилишини маълум қилди ва Украина ҳеч қачон тинчлик йўлида тўсиқ бўлмаслигини таъкидлади.

Айни пайтда, Украина Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Сергей Кислица Financial Times нашрига берган интервьюсида Женевадаги музокаралар бошланишидан аввал деярли барбод бўлаёзгани ва вазият «қил устида тургани» ҳақида хабар берди.

Америка томони «тинчлик режаси» тафсилотларининг ОАВга сизиб чиқиши ва ушбу лойиҳанинг оммавий муҳокамасидан ғазабланган эди. Кислицанинг сўзларига кўра, салкам икки соат давом этган музокаралардан сўнггина тарангликни юмшатиш ва мулоқотни конструктив ўзанга қайтаришга муваффақ бўлинган.

Тағин ўқинг
21 june 2019
Хушхабардан бошласам гапимни. Россиялик олигарх Усмонов Тошкентдаги мактаб деворини оқлаб берадиган бўлди. Малладес, брат. Ашнақа бўсин! Хонқа дон комбинати ...
26 august 2016
Бағдод тумани маҳалла фаолларидан бири, eltuz.comга ҳар бир қишлоқда яшовчи 18 ёшдан 55 ёшгача бўлган ҳар уч киши бир ...
5 july 2018
Муҳаммад Бекжон ўз китобининг навбатдаги бобида 2003 йилнинг 8 майидаги воқеаларни тилга олади. Ўша куни у «Франс пресс», IWPR, ...
18 march 2023
Рассом Ўрумбай Охуновнинг юз йиллик таваллудига бағишланади Қирғизистондаги биринчи профессионал рассом Ўрумбой Охунов 1923 йил 21 мартда Наврўз байрами ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...