Асосий мавзулар
1 december 2025

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигида миллиардлар қаерга кетди?

Камбағалликни Қисқартириш ва Бандлик вазирлиги фаолияти юзасидан жамоатчиликда бир қатор савол ва ташвишлар пайдо бўлмоқда. Айрим манбаларда таъкидланишича, вазирликнинг меҳнат инспекцияси билан боғлиқ ишларда камчиликлар мавжуд бўлгани учун Халқаро Меҳнат Ташкилотининг 81 ва 129 конвенцияларига оид талаблар тўлиқ бажарилмагани қайд этилган. Шу боис Ўзбекистонга нисбатан халқаро экспертлар томонидан танқидий баҳолар берилгани айтилади.

Жамоатчилик фикрида асосий саволлардан бири 2025 йил давомида вазирлик номидан амалга оширилган бир неча хизмат сафарига таalluқли. Россия, Женева, Жанубий Корея, Камбоджа, Турин, Австрия ва бошқа давлатларга уюштирилган ташрифларга, маълумотларга кўра, Меҳнат инспекцияси бошлиғининг ўринбосари Нилуфар Аманиязова раҳбарлик қилган. Шу муносабат билан вазирликда нега доим бир шахс бошчилик қилиши, бунинг сабаблари ва зарурияти ҳақида жамоатчилик ўртасида турли фикрлар пайдо бўлмоқда.

Айрим ҳисоб-китобларда ҳар бир сафар давлат бюджетига тахминан 300–400 миллион сўм атрофида тушгани билдирилган. Умумий ҳисобда бир неча сафар харажатлари икки миллиард сўмдан юқори бўлиши мумкинлиги ҳақида ҳам фикрлар айтилмоқда. Аммо бу сафарлар қай даражада самара берди ва уларнинг натижалари жамоатчиликка очиқ тақдим этилдими?

Вазирликдаги кўплаб ходимларнинг фикрича, агар ушбу маблағлар самарали йўналтирилганида, мамлакатда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ёрдам кўрсатиш, реабилитация марказлари қуриш, ногиронлиги бўлган шахсларга зарур анжомлар харид қилиш ёки камбағалликни қисқартириш бўйича қўшимча дастурларни қўллаб-қувватлаш мумкин эди.

Вазирлик ходимлари талабига кўра, давлат органлари бундай масалалар бўйича очиқ ахборот тақдим этиши, сарфланган маблағларнинг мақсадга мувофиқлигини тушунтириши ва аҳолининг ишончини мустаҳкамлаши муҳим. 

Мутахассислар фикрича, давлат идоралари фаолиятида очиқлик ва жавобгарлик юқори бўлса, келгуси қарорлар самараси ҳам ошади.

Тағин ўқинг
23 july 2018
Тошкент шаҳри ИИББ наркотиклар тарқатиш иши бўйича айбланаётган тадбиркор Жаҳонгир Умаровга нисбатан қийноқлар қўлланилгани ҳақидаги хабарларни рад этди. ИИББнинг ...
23 october 2025
Бугун  Hayot Bank  томонидан ташкил этилган бир  тадбирда қатнашдим.  тадбир бошдан-оёқ шармандагарчилик билан ўтди. Аникроғи бунга бефарқ бўлмаган одамлар ...
1 september 2021
“Элтуз” таҳририяти фейсбук мессенжери орқали ваҳимали, айни пайтда хавотирли бир мурожаат олди. У ўзини “ИИВнинг халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминловчи ...
15 march 2024
РТ: Азиз оға ини, опа сингил қадрдонларим. Мана ҳафта айланиб сиз билан биргаман. МС:  Ничиксизла хўжик брри, мўччи ойникала. Бухорода ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...