Асосий мавзулар
11 december 2025

11 декабрь – Россиянинг биринчи Чечен уруши

Айнан ўттиз йил олдин, 1994 йилнинг 11 декабрида, Россия танклари Чеченистонга бостириб кирди. Давлатнинг кучини намойиш этиши керак бўлган, аммо аксинча унинг заифлигини ва қонхўрлигини ошкор қилган уруш бошланди.

Москва бўйсунмаган эрксевар бу республикани қайта бўйсундириш учун тезкор «махсус оператсия»ни амалга оширишни режалаган эди, аммо чеченлар Кремль кутмаган қатъий қаршилик билан жавоб беришди.

Россия ҳарбийлари чечен халқига нисбатан очиқчасига геноцидни қўллашди. Минглаб тинч аҳоли русларнинг даҳшатли ҳарбий жиноятлари қурбонларига айланди. Оммавий бомбардимонлар Чеченистон шаҳарларини, худди ҳозир Украина шаҳарларни култепага айлантираётгани каби, вайроналарга айлантирди.

Биринчи Чечен уруши 1996 йилда Хасавюрт келишувлари имзоланиши билан тугади, аммо тинчлик мўрт ва вақтинчалик эди. Ушбу можаро иккинчи, янада шафқатсиз урушга сабаб бўлди, шундан сўнггина Россия Федерацияси Чеченистонни бўйсундиришга муваффақ бўлди ва Кавказ республикасига Кадировлардан иборат шафқатсиз коллаборантлар аймоғини бош қилиб қўйди.

Тағин ўқинг
23 may 2017
23 май куни Марказий Банк Бошқаруви раиси Муллажонов Файзулла Мақсуджонович 67 ёшида оламдан ўтди. 1950 йил Сирдарё вилоятида туғилган, ...
27 september 2018
Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси терговчиларидан бирининг “Элтуз”га маълум қилишича, Пскентда жазони ўтаётган 55 яшар Журъат Мелиқуловга ҳужум қилишга ...
26 july 2017
Ўзбекистоннинг 8 мингдан зиёд маҳаллаларида «Қайноналар кенгаши» фаолият бошлади. Хотин қизлар қўмитасининг янги қароридан аёллар орасида таассуф билдирувчилар ҳам ...
1 october 2015
Мажбурий пахта терими ҳажв қилинган “Темир хотин” фильмини суратга олган Исамат Эргашевнинг ўзи ҳам пахта даласига сафарбар этилди. Озодлик ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...