Дайжест
25 may 2016

Маҳалла демократик органми?

«Ҳуррият» газетасида маҳалла тўғрисида эълон қилинган мақолада «совет даврида қаергадир «справка» керак бўлгандагина мурожаат қилинадиган идора» бўлган маҳалла мустақиллик йилларида маҳаллий ўзини ўзи бошқаришнинг «демократик органи» сифатида қайта тиклангани таъкидланади.

Қўшни давлатда сабабсиз бир ой ўқишга бормаган ўқувчи ички ишлар ходимлари ёрдамида мактабга қайтарилганини интернетдан ўқиб қолганини билдирган муаллиф бундай ҳолат юртимизда юз берса, оила ва маҳалланинг ўзида ҳал этилишини мамнуният билан ёзади.

Албатта, юқоридан текшириш келишидан олдин бечора ўқитувчилар давоматни яхшилаш учун уйма-уй чопиб юриши ҳақида гап-сўз йўқ мақолада. Бўлмайди ҳам. Чунки мақсад мавжуд камчиликларга эътибор қаратиш эмас, балки «замонамдан ўргилай» руҳида битик қоралаш экани яққол кўриниб турибди.

Муаллиф бугунги кунда маҳалла илгари маҳаллий ҳокимият органларининг ваколатига тегишли бўлган 30 дан зиёд ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга молик вазифаларни бажараётганини иддао қилади.

Мақолада ҳукуматнинг халқни мутелик ва қўрқув исканжасида тутиб туришга қаратилган назорат механизмида маҳалла қандай роль ўйнаётгани масаласига ойдинлик киритилмаган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
1 february 2019
Кичкинагина мовий қушча газ йўқ, чироқ йўқ Ўзбекистондан иссиқ ўлкаларга учиб кетмоқчи бўлди. У инидан чиқиб осмонга парвоз қилди. ...
8 december 2025
Риштон туманида кадастр агентлиги бўлими бош инспектори фуқаролардан ноқонуний пул талаб қилгани учун ДХХ ва ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўлга ...
23 march 2020
Коронавирус чиққани ортидан туалет қоғози таламон бўлди. Рассом Кирпидан пандемия мавзуига оид янги карикатура. Eltuz.com
18 november 2020
The North Face компанияси санкт-петербурглик шахснинг айни маркадаги янги ботинка ичидан топган, маҳкум уйғурнинг ёрдам сўрагани битилган хати юзасидан ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...