Асосий мавзулар
13 october 2016

Гулнора Каримова номидан навбатдаги твиттер жанги

Гулнора Каримова дея ишонилаётган Афина@zabitaya1972 юзери бугун аккаунтининг бузилгани ҳақида хабар қолдирди.

rasm4015«Менинг қадрдонларим, менинг профилимни бузишди! Бутун кун бўйи мен, ўз профилимни тиклашга ҳаракат қилдим. Ўн минут аввал буни уддалашга муваффақ бўлдим» дея твит қолдирди у 11 октябр куни.

Бундан сал ўтиб, у инглиз тилида: «Мен фақат болаларимни қайтариб олишни истайман. Шу кунларда бор йўқ орзуим шу» деган изоҳни қолдирди.

«Балки бу менинг сўнгги твитим»

rasm4016Eltuz.com нашри мухбири Афина@zabitaya1972 юзери билан 9 октябрда боғланишга муваффақ бўлганида у приватда «Қандайдир жиддий нарсалар юз бераётганини айтиб: «Исломни зўрлик билан Тошкентга келтиришди. Афтидан бу менинг сўнги твитим. Шошилиб ёзаяпман. Бу ҳақда хабар беринг» деган твит қолдирган эди.

Бир неча кун аввал, 4 октябр куни эса ўз онасига нолалари тарзида битилган мактубида у стилистикаси жиҳатидан 2013 йилги аккаунт эгасига ўхшаш оҳангда бир мактуб эълон қилганди.

Мактуб муаллифи, Ўзбекистон муваққат президентини «янги ўғил» дея калака қилади, МХХ раиси Рустам Иноятовни эса «тож соқчиси», «чўлоқ» иборалари билан атайди. Унинг ёнида отаси даврида қувилган душманлари – Cалим Абдувалиев, Ҳаёт Шарифхўжаевлар борлигини айтади.

«Эндиликда у қувилган душманлар билан суҳбатлашаётганида пардаларни ёпмайди. Барча урилганлар умумий оиласига айланган. Салим чой қуяди… Шариф асал узатади…» дейди Гулнора Каримова дея иддао этилаётган шахс.

«Афтидан мени эзиб йўқ қилишди, зўрға нафас олаяпман — демак расман тирикман» дея давом этади у.

rasm4011«Меҳмонлар келишди… Отишга олиб кетишади чоғи…»

9 октябр куни қолдирган сўнгги твитларидан бирида, айни юзер уни йўқ қилишга келишгани ҳақида ёзади.

Орадан кўп ўтмай ҳақиқатан ҳам Твиттердаги бу аккаунт ва ундаги барча твиттлар жумладан приватдаги ёзишмалар мутлақо ўчди.

Бироқ, эртаси куни мазкур профил мутлақо янги твитлар билан очилди ва унда Гулнора Каримовани калака қилувчи изоҳлар қўйила бошланди.

rasm4012
Юзерлардан бири Лолани таниганини айтиб, ундан Гулноранинг телефонини қайтаришини сўради

Айрим твитларда Гулнора Каримованинг Зеромакс билан боғлиқ жанжали, унга Қуръоннинг қадимий нусхасини хадя қилгани учун муфтий жанобларини шахсан тақдирлаганига оид компраматлар бор.

Шунингдек, тартибсиз бир тарзда бирин кетин, унинг музейдан қимматбаҳо рангтасвир асарларни ўғирлагани, ярим яланғоч зиёфатларда қатнашгани учун «коммунист отаси»дан таъзирини еганига оид, баъзан уят сўзлар аралаш таҳқиромуз твитлар пайдо бўла бошлади.

Профил эгаси томонидан, унинг аккаунтини бузган, янаям очиқроғи Лола Каримова дея иддао қилинаётган шахснинг 11 октябр куни қўйган сўнгги твитида ҳам Гулнора калака қилинади.

«Мен болалар олдида гуноҳкорман, менинг одамларим болалар боғчаларига тегишли ҳудудларни менинг буйруғимга кўра тортиб олишди… Кечирасизларми?» дея ёзади у.

Афинанинг уруш олови тезгина сўндими?

Мақола бошида айтганимиздек, Афина@zabitaya1972 юзери 11-октябр куни профилини қайта тиклаганини билдирди.

rasm4014
«Уруш маъбудаси»нинг бугунги твитлари фақат ўз фарзандлари ҳақида бўлди

Eltuz.com мухбирининг приват ёзишмаларида у ҳатто ўзининг селфисини жўнатди. Бироқ, унинг бугун эълон қилган очиқ твитларида Уруш илоҳаси Афинага, ёки бундан бир неча кун бурунги твиттер юзерига ҳос жангарилик кўринмайди.

Ҳар ҳолда у бугун, олдинги твитларидаги каби Рустам Иноятов, Салим Абдувалиев, Ғофир Раҳимов, Ҳаёт Шарифхўжаевларга қарши компраматлар ёғдирмайди ва Шавкат Мирзиёевнинг «бир жойларини ялаб юлқаётган» Юлдуз Усмонова ҳақида ҳам ёзаётгани йўқ.

Бугун қўйилган барча твитлари унинг отаси Ислом Каримов, ўғли ва қизи ҳақида бўлди.

Шунингдек бугун, 2013 йилги твит жангларидан фарқли, Гулнора Каримова атрофида унинг фанатлари сезиларли даражада камайгани, унинг шахсига нисбатан бефарқлик ва шунингдек, айрим тарафдорлари ва мухолифлари унинг ҳақиқий Гулнора эканига шубҳа билан қараётганини ҳам кузатиш мумкин.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
25 january 2018
Ҳали Ўзбекистон аҳли қалбида Оқтўбада ҳалок бўлган 52 нафар юртдошимизнинг мотами оғриғи сусаймай туриб, марҳумлар шаънини ҳақорат қилган Фарғона ...
20 october 2016
Олдин ҳам ёзгандик, Бош вазирнинг виртуал қабулхонасига мурожаат қилаётганлар ўз муаммоларига тез ечим топаётганидан миннатдор бўлаётгани ҳақида сўнгги вақтларда ...
25 september 2023
АҚШда яшайдиган яшайдиган 37 яшар ўзбек Жонибек Раҳимов (Doordash driver) яъни овқатни буюртмачига элтиб бераëтган пайтда овқат буюрган хотинга ...
11 july 2017
Президент Мирзиёевнинг мактабларни 11 йиллик тизимга қайтариш, бунинг учун коллежларни ёпиш таклифи Ўзбекистондаги кўпчилик томонидан олқишланмоқда. 18 июн куни ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...