Асосий мавзулар
7 february 2017

Пенсия жамғармаси ёлғони фош бўлди

«Адолат кўзгуси» газетаси анча вақтлардан буён пенсияси ёки нафақа пуллари ўзларининг розилигисиз пластик карточкага ўтказиб берилаётгани, бу эса турли ноқулайликлар туғдираётганидан шикоят қилган фуқароларнинг мурожаатларига мутасаддиларининг жавобларини эълон қилиб келади.

Аксарият ҳолларда бу шикоятлар турли баҳоналар билан ҳал этилмасдан ёки тўлиқ ҳал этилмасдан қолиб кетаётганига гувоҳ бўлардик.

Газетанинг навбатдаги сонида ҳам (2.02) Сурхондарёнинг Ангор туманилик пенсионернинг бу борадаги шикоятига жавоб эълон қилинди.

«Пластик карточканинг афзалликлари тушунтирилди» сарлавҳали мақолада гарчи шикоятчи пенсия пули ўзининг розилигисиз банк картасига ўтказилаётганини айтса-да, Пенсия жамғармасининг Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи бунинг тескарисини билдирган.

Яъни пенсия шикоятчининг ўз аризасига кўра ва банк билан имзоланган шартномага асосан пластикка ўтказиб берилаётганини маълум қилган.

Ўзбекистонда пенсия, нафақа ва иш ҳақлари мажбуран пластик карточкага ўтказиб келинаётгани аслида ҳеч кимга сир эмас. Лекин мутасаддилар кўзини лўқ қилиб «ўз розилиги билан ўтган», деяверади.

Пенсия жамғармасидагиларнинг яна «пластик карточканинг афзалликларини тушунтиргани»га нима дейсиз.

Буни «тушунмаган» президент эса куни-кеча пенсия ва нафақаларни фақат нақд пулда бериш тўғрисида қарор қабул қилиб ўтирибди.

Энди Пенсия жамғармаси бошлиқлари ўз ёлғонидан тонадими ёки пластикнинг афзалликларини «кўра олмаган» президентдан норози бўлиб, дардини кимга айтишни билмай ич-этини еб юраверадими?!

Баҳодир Шариф
Ўзбекистонлик газетхон таҳаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
2 october 2025
Умрининг 16 йилини у маҳкумликда кечирди. Расман Тошкентдаги 1999 йилги терактлар учун, амалда эса “Эрк” газетасини чоп этгани ва ...
15 october 2025
Россияда Латвиядан давлат тилини билмагани учун шармандаларча ҳайдаб чиқарилган юзлаб рус фуқароларига ёрдам  ваъда қилинди. Гап Латвияда доимий яшаётган, ...
24 june 2025
Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг хабар беришича, Президентининг фармони билан Президент Администрацияси тузилмасига ўзгартиришлар киритилган. Президент Администрацияси раҳбари лавозими ...
27 february 2017
Олдинги дайжестларимизда бир неча бор Ўзбекистонда расман рўйхатдан ўтган электрон оммавий ахборот воситаларида уйғониш эпкини эсаётгани, улар аввал умуман ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...