Асосий мавзулар
31 august 2017

«Мен бу тушни кўрганман олдин…»

Қудрат Бобожон 1965 йил Урганч шаҳрида туғилган. ТошДУнинг журналистика факультетини тамомлаган. Би-Би-Си, Озодлик радиоларининг минтнақавий мухбири бўлган. «Уруш ва тинчликни ёритиш» институтида ишлаган. Айни пайтда Швецияда яшайди.

Kўҳна Урганч

Мен бу тушни кўрганман олдин,
Ноҳуш таъбири ҳам эсимда:
Борармишман бўшлиққа қараб,
Келар эмиш Қўрқув изимдан.

Босиб келар эмиш кун сайин,
Босиб келар эмиш кун сайин…
Сўнгра Ваҳм-Зулумот билан
Бошлар эмиш бир маккор ўйин.

Кўзларининг соққаси чиққан
Оломонга ўхшармиш Қўрқув.
Бутун Турон эмиш занжирбанд,
Бутун юртни элитмиш уйқу…

Ва занглаган занжирларини
Шалдиратиб юрармиш Қуллик.
Бу Қулликнинг башарасига,
Кўзларига боқармишман тик.

Шалдиратиб юрармиш Қуллик,
Шалдиратиб келармиш занжир.
Оёқлари остида унинг
Уч юз олтмиш қабристон ҳам жим…

Ҳувиллармиш буюк қабрлар,
Тебранармиш зангилар қалт-қалт.
Уч юз олтмиш занжир халқаси,
Уч юз олтмиш халқа эмас – халқ!

Уч юз олтмиш авлиё ҳам жим,
Кўзларимга мунглиғ ёш қалқар.
Мен билмадим, ё англамадим,
Нечукдир жим эмиш бу халқлар?

Бу ерларни ортиқ кезмадим,
Сўнг хонамда бир ўзим қолдим…
Эслаяпман, барин эсладим!
Мен бу тушни кўрганман олдин.

Қудрат Бобожон
Озодлик оҳанглари
eltuz.com

Тағин ўқинг
13 january 2017
Ҳокимият алмашинуви масалаларини ҳал этиш ва ички сиёсатни белгилашда Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари кафолатини таъминлашга ...
8 june 2024
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар  Яшнобод тумани суди ҳукми билан блогер ва «Эзгулик» инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятининг фаоли ...
1 march 2021
Муаллиф: Линн Швейсфюрт, 2021 йил 9 февраль Кийим-кечак ишлаб чиқарувчилар, айниқса, Хитойнинг Шинжон пахта сектори АҚШ санкциялари остида қолганидан сўнг Ўзбекистонни ...
15 october 2020
Ўнта роман ёзай, элликта шеърий тўпламим нашр этилсин, ёзганларим дунёнинг барча йирик тилларига таржима қилинсин, миллион нусхада китоб бўлсин, ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...