Кўзқараш
15 october 2020

Мазлум халқнинг шоири семирадими?

Ўнта роман ёзай, элликта шеърий тўпламим нашр этилсин, ёзганларим дунёнинг барча йирик тилларига таржима қилинсин, миллион нусхада китоб бўлсин, майли.

Лекин она халқим дарди-машаққатини ёзмасам, қийинчиликларини қаламга олмасам, оддий ўзбекнинг тақдирига куюнмасам, қалблардаги эрк истагини ошкор этолмасам, ёзувчи ҳам, шоир ҳам эмасман, бир тийинман, сариқ чақаман, нолман, йўқман, ҳеч кимман…

Ҳе, кийган қиммат костюминг, таққан силлиқ бўйинбоғингдан ўргилдим. Халқим деб бўғзини йиртадиган ёзувчи одам ҳам шунақа кийинадими?

Рауф Парфи қанақа кийинганини кўрмаганмидинг? Бунақа пўрим кийиниб кимнинг зиёфатига бормоқчисан, зиёфатда кимни мақтамоқчисан?

Семирганингни қара. Иккала бетинг қизларникидай лўппи. Ҳеч жаҳонда мазлум халқнинг шоир-ёзувчиси ҳам семирадими? Бунақасини энди кўришим.

Раҳимжон Раҳмат

Ёзувчи

Тағин ўқинг
19 january 2026
Қишнинг аномал совуқ бир кунида катта бир амалдор депутат чекка бир қишлоққа бориб, юрт қашшоқлари билан учрашиб, уларга мақтана ...
14 april 2018
Чех кинорежиссёри Милош Форман 87 ёшида 2018 йилнинг 14 апрелида ҳаётдан кўз юмди. Ўтган асрнинг 60-йилларда ўз ижоди билан ...
26 august 2016
Француз фотографи Анри Картье Брессон репортаж фотожурналистикасининг “отаси” дея ном чиқарган эди. У бир жойда ўтирмай тинимсиз саëҳат қилишга ...
27 december 2020
23 декабрь куни Наманган вилоятининг Норин тумани ИИБ тергов бўлинмаси томонидан норинлик икки йигитга нисбатан “одам ўлимига сабаб бўлган хавф остида қолдириш” ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...