Cатира
17 october 2017

Президентнинг куëви Рамзанни қайнатаси билан нега учраштирди?

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 16 октябр куни Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировни қабул қилди.

Лондондаги Шарқшунослик ва Африка тадқиқотлари марказининг Ўзбекистон бўйича таҳлилчиси Алишер Илҳомовнинг айтишича, Рамзан Қодировнинг ўзбек президенти қаршисида ҳарбий униформада пайдо бўлиши, унинг Тошкентга қандайдир бизнес эмас, балки солдат сифатида келганини англатади.

«Мирзиёев афтидан ўзининг ҳавфсизлигига масъул хизматларга унчалик ҳам ишонмайди. Иккинчи вазифа – бу ўзгача фикрга, иқтидордаги режимнинг мамлакат ташқарисида қолаётган мухолифлари ва танқидчиларига қарши кураш бўлиши мумкин» дея ёзади Алишер Илҳомов ўзининг фейсбук саҳифасида.

Каримов даврида Ўзбекистондан масофада тутилган Қодировнинг Ўзбекистонга сафари давомида унга президентнинг куëви Ойбек Турсунов мунтазам ҳамроҳлик қилгани кузатилди.

Рамзан Қодировнинг Тошкент сафаридаги матбуот назаридан четда қолган жиҳатлардан бири, Россия криминал авторитетларининг Ўзбекистондаги фаолияти учун “маъқул фазо яратиш” деди «Элтуз» мухбири билан гаплашган Ўзбекистондаги “жиноят олами”ни ичдан билувчи яна бир шахс.

Унинг иддао қилишича, сўнгги кунларда Тошкентдаги мавжуд криминал “авторитетлар” “нейтрализовать” қилиниб ўрнига “рамзанпараст” группа вакиллари “тайинланган”.

Аббос Ходжаев

14 сентябрь куни Тошкент Ички ишлар идораси сайти криминал авторитет саналган Аббос Ходжаевнинг қўлга олингани ҳақида ёзди.

“Россиядаги Рамзанга содиқ «вор законлар» Ходжаевнинг ўрнига ўз одамини қўйишди», деди «Элтуз» нашри манбаси.

Унинг айтишича, “Тошкент шаҳрининг «смотряшийси» бўлган Аббос Россия криминал авторитетлари назоратида бўлишни рад қилгани учун «нейтрализовать қилинган».

Манбанинг таъкидича, Ўзбекистоннинг Россия, ҳусусан Чечен криминал дунëси назоратига ўтишига 16 сентябрда Тошкентдаги «Бренд» тунги клубида ўтган «сходка» давомида қарор берилган.

“Кремлга вафодор бўлмаган Аббос Ходжаевни” тутиш амалиётига шахсан Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Улуғбек Турсунов раҳбарлик қилган.

Полковник Улуғбек Турсунов президент Шавкат Мирзиёевнинг тўнғич куёви Ойбек Турсуновнинг акасидир.

Мирзиёев ҳавфсизлик масаласида ўз махсус хизматларига нега ишонмайди?

Лондонлик таҳлилчи Алишер Илҳомовга кўра, бу МХХнинг ўз имиджини оқлашга интилиши билан боғлиқдир.

«Службистлар Каримовга қасамёд келтиришган эди, бироқ улар Мирзиёвга қасамёд қилишни исташмаяпти. Бу контора каримов режими мухолифларини бартараф этиш учун илгари ҳам криминал-мафиоза хизматига чопган эди, бироқ Швециядаги суриштирувлар қаердан «қулоқ» чиқаётганини намойиш этди. Афтидан президентга энди учинчи кучларнинг полициячилик вазифасини олиб киришга тўғри келаяпти» дейди таҳлилчи.

Бироқ, унинг ўз манбаларига таяниб ёзишича, президент «ёлланма хизматга чопаркан», бундан кўп нарса йўқотиши мумкинлигини ҳисобга олмаяпти.

Агар Мирзиёева ташқи кучлар кўмагида, мамлакат ташқарисидаги ўз мухолифлари ва танқидчиларига қарши курашга бел боғлаган бўлса, у халқаро бандитизмга шерикликда айбланиши мумкин.

«Бу йил у обрў-эътибор нуқтаи назаридан, халқаро миқёсда қандайдир очколар олди. Бунинг барини у бир соат ичида йўқотиши, Халқаро саҳнада Ислом Каримов каби яккамоховга айланиши мумкин», дейди лондонлик таҳлилчи Алишер Илҳомов.

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
22 december 2016
21 декабр куни Тошкент шаҳар судида Даврон Норбоев ҳакамлигида диний экстремизмда айбланаётган тўрт нафар шахс устидан суд давом этди. ...
26 august 2020
Aмерика Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Жозеф A. Пресел хотираларидан 2020 йил 19 август Мен 1997 йил октябрь ойида ...
18 february 2025
18 феврал куни Тошкент шаҳри Яккасарой туманидаги “Аския Сити”даги нолегал қурилиш майдонида яна бир фожиа содир бўлди. Маълумотларга кўра, ...
10 february 2021
АҚШнинг навбатдаги 46-президенти ҳам яна ўша қароргоҳ – Оқ уйга кўчиб ўтди. Ўзбекистонда эса президентнинг учта қароргоҳи бор – Оқсарой, ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...