Cатира
13 april 2018

Тошкент милицияси соқол қўйиш қонунга зид эмаслигини айтди

Тошкентнинг Учтепа тумани аҳолиси билан 10 апрель куни ўтказган мулоқотида ИИВ ўринбосари, Тошкент шаҳри ИИББ бошлиғи Рустам Жўраев соқол қўйиш ё қўймаслик масаласига тўхталди.

«Бу ерда ўтирган барча бу қонунчилик билан тақиқланмаганини тушунамиз. Хоҳлаган одам соқол билан юриши мумкин», — деган Рустам Жўраев.

Мулозимнинг соқол ҳақида гапиришига, газета.ўз нашрига кўра, мажлис қатнашчиларидан бирининг фикри сабаб бўлган.

Сўзга чиққан учтепалик соқол қўйиш 18−35 ёшли эркаклар орасида кенг урф бўлаётгани ҳақида гапирган.

«Агар бу бартараф этилмаса, 2019−2020 йилларга келиб Тошкентдаги барча ёшлар соқол билан юрадиган бўлади»

Унинг бу фикри мажлис қатнашчиларининг бу гулдурос қарсагига сабаб бўлган. Бу иддао нега бунчалик олқишга сазовор бўлганини вазир ўринбосари тушунмаган.

Мулозимнинг фикрича, бу масала «болаларга қандай тарбия берилгани ва маданий жиҳатдан улар нимага ўргатилгани»га боғлиқ.

Соқол қўйишдан ҳам кўра унинг тарғиботи бугунги кунда ўзбек расмийларини кўпроқ ташвишлантираётган кўринади.

Чунки Учтепада айни йиғилиш ўтган куни, «Элтуз» нашрининг ўрганишича, Мусулмонлар идораси котибияти мудири Улуғбек Султонов ва унинг ëрдамчиси Мубашшир Аҳмад ишдан олинганди.

Мубашшир Аҳмад аксарият соқол қўйиш, ҳижобда юриш каби ҳолатлар тарғиб қилинган Азон.ўз нашрининг муассиси ҳам эди.

Бундан илгари, 29 март куни Сенат йиғилишида, «Элтуз» нашри ёзганидек, ДХХ раиси Ихтиёр Абдуллаев Ўзбекистонга хавф солаётган исломий таҳдид ҳақида гапирган эди.

«Динга берилган эркинликларни айримлар нотўғри тушуниши оқибатида диний ақидапарастликнинг кучайиб бораётгани намоён бўлмоқда”, деган эди ўшанда ДХХ раиси.

Рассом Кирпи
Eltuz.com

Тағин ўқинг
16 august 2023
14 август куни Тошкентда репортаж тайёрламоқчи бўлган Зўр.ТВ журналистлари Нурзодбек Воҳидов ва Сардорбек Йўлдошевларни калтаклаган қурилиш бошқарувчисига чора кўрилди. ...
10 june 2016
Бугун, 10 июн – тошкентликлар учун оғир йўқотиш, энг экологик жамоат транспорти бўлган трамвай сўнгги манзилга кузатилганини яна бир ...
19 march 2021
Рассом Элсевар
13 february 2020
Сиёсатшунос Рафиқ Сайфулин Ислом Каримов режимининг етакчи тарғиботчиларидан бири эди. Бугун у ватанга хоинликда айбланяпти.  Бу айблов қанчалик тўғри ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...