Асосий мавзулар
15 may 2019

Маҳмуд Ражаб диний экстремизм контрабандасида гумонланмоқда

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси «Элтуз»да чоп этилган “Тинтув қилинган Маҳмуд Ражабнинг уйидан “Пайғамбарлар тарихи” китоби олиб кетилди” мақолага 14 май куни расмий муносабат билдирди.

Расмий билдиришга кўра, 2019 йилнинг 30 апрель куни “Тошкент-Аэро”ихтисослаштирилган божхона комплекси томонидан журналист Маҳмуд Ражабга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 246-моддаси 1-қисми (диний экстремизм, айирмачилик ва фундаментализмни тарғиб қилувчи материаллар контрабандаси) билан жиноят иши қўзғатилган. Бу моддаларда 5-10 йил қамоқ жазоси кўзланган.

Жиноят ишига 2019 йилнинг 26 март куни “Тошкент” аэропортида кўздан кечирилган Маҳмуд Ражабнинг қора рангли сумкасидан чиққан 26 дона китоб, бир дона “Mi 5+” русумли уяли телефон аппарати ва ундаги ёзувлар сабаб бўлган, дея билдирилади ИИВ сайтида.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2019 йил 8 майдаги кўрсатмасига асосан жиноят иши бўйича дастлабки терговни ўтказиш Хоразм вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармасига юклатилган.

2019 йил 10 майда Маҳмуд Ражабнинг уйидаги тинтув тергов ҳаракати ҳақида ёзаркан, ИИВ тергов департамети томонидан унинг «туман ИИБ ходимлари, холислар, шунингдек, “Шанғи” маҳалла фуқаролари йиғини фаоллари иштирокида» ўтказилганини ёзади.

Тинтувдан кейин, 13 май куни Маҳмуд Ражаб касалхонага ётқизилган эди.

Расмий маълумотда билдирилишича, тинтув давомида «М.Раджаповнинг хонадонидан уяли телефон, ноутбук, дисклар, Туркия давлатида чоп қилинган диний мазмундаги 3 дона (шу жумладан, «Пайғамбарлар тарихи») китоб ва бошқа ҳужжатлар ўрганиш учун олинган. Тинтув якунида гумон қилинувчи М.Раджапов баённомага имзо чекишдан бош тортган, бу ҳақда тинтув баённомасида кўрсатиб ўтилган».

Расмий билдиришда тинтувда олинган ашёлар юзасидан тегишли (диншунослик, суд-сиёсатшунослик-лингвистик, компьютер-техник) экспертизалар тайинланган.

Маҳмуд Ражабни яқиндан танийдиган Ўзбекистон-Германия инсон ҳуқуқлари форуми (UGF) директори Умида Ниёзова унинг ҳалол ва тўғри инсон эканига кафил бўлишини «Элтуз»га билдирди.

«Унинг экстремизмга ҳеч бир алоқаси бўлиши мумкин эмас. Ўзбек ҳукумати яқинда айрим мустақил веб-сайтлардан тўсиқларни бекор қилди, бироқ, афтидан, улар ҳали ҳам ҳар қандай сиёсий ёки диний кўринишдаги танқидларга тоқатсизлигича қолишмоқда. Маҳмуд Ражабовга қарши жиноят иши тезликда тўхтатилиши лозим. Ўзбек ҳукуматига ўз шахсий фикрларини билдириш таҳдид эмаслиги, балки очиқ жамиятнинг нормал ва зарур жиҳати эканини эътироф этиш вақти келди. Журналист сифатида Ражабов ҳар қандай, айниқса, Интернетда очиқ бўлган ахборотлар билан танишиш ҳуқуқига эга», деди Ниёзова.

Хоразмлик 56 яшар журналист ва шоир Маҳмуд Ражаб «Маърифат» газетаси мухбири бўлиб ишлайди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
13 march 2018
Тошкентнинг Мирза Юсуф масжиди имоми Раҳматулло Сайфуддиновга 9 март куни «Озодлик» радиосини лаънатлаб, унга «жаноза ўқигани» ортидан Вазирлар Маҳкамасининг ...
27 september 2021
Дунёдаги энг йирик “Ernst & Young“ (EY) аудиторлик компанияси Швейцария тарихидаги иккинчи йирик банкротликдан кейин жиддий текширилмоқда.  EY аудиторлари ...
29 march 2016
26 февраль куни қабул қилинган қарор ижроси шу кунларда вилоятдан Тошкентга келганлар учун жиддий муаммога айланиб улгурди. Гувоҳнома олиш ...
21 august 2023
Таниқли иқтисодчи ўзига қарши даъво қўзғатган ипакчилик уюшмасининг бу ҳаракати нима учун Ўзбекистон обрўсига хавфли эканини тушунтирди Ўзбекистонда ипакчилар ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...