Асосий мавзулар
21 may 2017

Ўзбек қизини турк жазмани ўлдириб жасадини мусорга ташлади

Туркиянинг Истанбул шаҳри Фотиҳ тумани Қумқопи маҳалласида 35 яшар Ўзбекистон ватандоши Дилдора Иномовани ўлдириб жасадини мусорга ташлаган муҳтамал қотил ҳибсга олинди.

Туркиядаги Hurriet газетасининг ëзишича, тергов пайтида 28 яшар Йилмаз Ëвузарслон ўз ўйнаши Дилдора Иномовани ўлдирганини бўйнига олди. (Суратда: Й.Ёвузарслонни қўлга олиш пайти, Hurriet)

4 фарзанднинг отаси бўлган Йилмаз Ëвузарслон яширин севги муносабатлари фош бўлмаслиги учун Дилдорани ўлдирганлигини сабаб ўлароқ кўрсатган.

Дилдора Иномова

Тергов ҳужжатларига асосланган маҳаллий турк матбуотининг ëзишича, Ўзбекистон ватандоши Дилдора Иномова бир неча йилдан бери Йилмаз Ëвузарслоннинг ўйнаши бўлган.

Жиноят юз берган куни ўзбекистонлик аёл, биргаликда тушган расмларини хотинига юборишини айтиб, ўйнашига таҳдид қилган. Икки ўртадаги жанжал жиноят билан тугаган.

Жомадондаги жасад

Дилдора Иномованинг жасади бир неча кун аввал ахлат контейнерида, чамадонга солинган ҳолда топилган эди. Кузатув камералари тасвирларини текширган турк полицияси беш кундан кейин қотилликда гумон қилинган шахсни топишга муваффақ бўлди.

Турк матбуотининг ëзишича, Йилмаз Ëвузарслон аввалига Иномовани калтаклаган, кейин ошхонадан ошпичоқ олиб чиқиб, тўрт марта пичоқлаган.

Дилдоранинг жони узилмаганлигини кўрган маъшуқ уни то ўлгунича бўғиб турган. Ўлганидан кейин қўл-оёқларини боғлаб халтага солган. Халтани эса чамадонга солган кўчадаги аҳлат қутисига ташлаган.

Турк полицияси ўз тасарруфида, Йилмаз Ëвузарслонинг чамадонни елкасида кўтариб келиб мусор контейнерига ташлагани акс этган видеотасвирлар борлигини матбуотга билдирган.

Қотиллик юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
2 september 2016
Конституция чекловига қарамасдан 27 йил президентлик лавозимида ўтирган Ислом Каримов дафн қилинар экан, ундан кейин ким бўлади деган савол ...
11 april 2020
10 апрель – Абдулла Қодирий таваллуд топган кунда президент томонидан Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида»ги қонуни ...
21 april 2023
Бугунги жума ваъзини қисқа янгиликлар билан бошласам. Қашқадарё вилоят 1 сонли асаб руҳий касалликлар шифохонаси бош врачи тўрт юз ...
2 october 2015
29 сентябр куни ўзбек ҳуқуқ ҳимоячилари Елена Урлаева ва Малохат Эшонқуловалар Хоразм вилоят Хазорасп ТИИБ милиционерлари томонидан ушланган ва ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...