Асосий мавзулар
6 august 2025

ОЛТИН ФАБРИКАСИДА ОТИШМА ЮЗ БЕРДИ

Ангрен шаҳридаги АГМК ЧРУ Идоравий ҳарбий қўриқлаш хизмати жойлашган «Олтин саралаш фабрикаси» ҳудудида 2 август куни соат 19:30 ларда Х.Ж. исмли ходим хизмати давомида ўз ҳамкасби К.М.ни хизмат пистолети билан отиб қўйди. Бир қарашда бу шахсий тушунмовчиликдек туюлади, аслида эса — бу бутун бошли тизимни ботқоққа ботирган коррупция, эътиборсизлик ва қўрқув оқибатида содир бўлган фожиадир.

Таъкидланишича, Х.Ж. — ўз касбининг фидоийси бўлган, бир неча йил давомида фабрикада юз берган ўғриликлар, ички «схема»ларга қарши курашган ягона қўриқчи эди. 

У кўп марта гуруҳ раҳбариятига руҳий ҳолати ёмон эканини, стрессда юрганини айтган, ёрдам сўраган. Аммо гуруҳ бошлиғи Хожибоев Собит унга нафақат қулоқ солмаган, балки Х.Ж.ни хатарли постларга жўнатиб, ундан қутилишга ҳаракат қилган. Сабаби — Х.Ж. «олтин-кўмир ўғирлаш схемалари»дан хабардор бўлиб қолган эди.

ЧРУдаги «режимник» лақабли Ғиёсжон ва «Шер» лақабли ишчи, улар ортидан юрадиган ака-ука, жиянлардан иборат гуруҳ – 48-штольня атрофидаги маданли тошларни назорат қилади. 

Улар тайёр олтин маҳсулотини фабрикадан чиқариш, камераларни ўчириш, «режа бажарилмади» деб ёлғон ҳисоботлар тайёрлашга маъсул бўлгани айтилмоқда.

«20 июль куни Гузаксой шахтасида рўй берган тоғ қулаши натижасида бир ишчи ҳалок бўлди, яна бири оғир аҳволда. Бу воқеадан сўнг ЧРУ директори Мирахмедов шахта раҳбарларини алмаштириб, ўзини оқлаган кўриниб, таътилга кетди. Бу унинг ЧРУни ташлаб, АРУ директорлигига интилаётгани ҳақидаги миш-мишларни янада кучайтирди» – дейди ходимлар.

Айни пайтда фабрикада пистолетдан ўқ узилгани жамоатчиликка маълум қилинмаган. Ҳокимият ва АГМК раҳбарияти ҳамон сукут сақламоқда. 

Эҳтимол, ўғрилик, коррупция ва ёлғон ҳисоботлар фош бўлмаслиги учун ушбу ҳодиса имкон қадар босди-босди қилинади. Элтуз эса Ўзбекистондаги ҳокимиятнинг суистеъмол қилиниши, коррупция ва толон торож билан боғлиқ холатларни ёритишда давом этади. Каналимизга обуна бўлинг, видео юзасидан изоҳлар қолдиринг. 

Тағин ўқинг
15 january 2016
Элтуз электрон почтасига келиб тушган хабарга кўра, бош вазир Шавкат Мирзиёевнинг эркатой куёвлари Ойбек ва Отабеклар пули кўплигидан керилишмоқда. ...
12 april 2016
Тез-тез хорижга чиқиб турадиган фуқарони профилактика инспектори тиббий комиссиядан ўтишга мажбурлаганига оид масалани ўрганган «Адолат кўзгуси» газетасининг ёзишича, милиция ...
21 february 2022
Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати Жумасафар Дадабоевни бошқа давлатларда ишлаш учун жосусликка ёллашга уринган Қорақалпоғистондаги туркман қишлоғида туғилган фаол ва ...
15 december 2025
Сўнгги йилларда ўқитувчи образи жамиятда билим берувчи шахсдан кўра, ҳужжат тўлдирувчи ва ҳисобот топширувчи ходимга айланиб бораётир. Дарсга тайёргарлик ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...