Кўзқараш
10 september 2025

Умида Ниёзова: Карра сонлар ўрни алмашган билан натижа ўзгармайди

Сўнгги вақтларда деярли ҳар куни ҳоким ёки ҳоким ўринбосарлари пора олгани сабаб қўлга олингани ҳақида хабарлар чиқмоқда. Албатта, порахўрларни ушланиб, жавобгарликка тортаётилаётгани яхши. Лекин шундан кейин коррупция камайиб ёки буткул йўқолиб кетадими? 

Катта эҳтимол билан йўқ. Чунки уларнинг ўрнига келган янги одамлар ҳам худди шундай ваколат ва имкониятларга эга бўлиб, пора олишни давом эттиришлари мумкин. Фақат янгича схемалар ўйлаб топиб, бундан буён жуда эҳтиёткорлик билан ҳаракатланишади.

Чунки коррупция — бу кўпроқ қўрқув эмас, балки васваса аломати. Яъни, тез ва меҳнатсиз катта суммага эга бўлиш имконияти бўлса — бундай васвасага дош бериш қийин. 

Шунинг учун, энг аввало ҳар жабҳа маъмуриятида инсон омилини камайтириш керак, бошқарув аппаратининг коррупция учун имкониятлари минимал даражада бўлиши лозим.

Энг асосийси, коррупцияга қарши курашиш учун ҳақиқий сўз эркинлиги зарур. Аммо ҳақиқий сўз эркинлиги ўзбек жамиятининг устувор қадриятларига таҳдид сифатида кўрилади. Сўз эркини талаб етишга, ҳазм қилишга жамият тайёрми?

Тағин ўқинг
11 january 2017
Янги йил олдидан россиялик миллиардер, агар уни Ўзбекистонга чақиришса боришга тайёрлигини айтди. Уни Ўзбекистонда ким кутаётгани, ким чақириши қоронғу. ...
4 june 2025
54 яшар ўзбек фаоли ва ютубер Йўлчибой Исмоилов Учкўприк суди томонидан 23 май куни уни жазолаш учун чиқарилган ҳукм ...
19 march 2021
Рассом Элсевар
14 november 2025
Навоий шаҳрида 2025 йилнинг 3 ноябридан бошланиши керак бўлган иссиқлик мавсуми ортидан 10 кун ўтган бўлса-да, шаҳарнинг айрим ҳудудларида ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...