Cатира
20 october 2025

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги собиқ ходими рус армиясига ёлланди

«Ўрис мени ўз армиясида босқинчи урушга мажбур қилди» деб додлаëтганларнинг таржимаи ҳолини кўриб чиқсанг «ўзи айбдор» деган хулосага келасан.

Украинага урушига ëлланган ўзбеклар (умуман кўпчилик ўзбеклар каби) ўта путинпарасат ва ўрисқул бўлади. Уларни миясини ўрис ТВ ва матбуоти энг сўнгги ҳужайрасигача захарлаб бўлган. 

Фақат ўрис армиясига бориб урушда бир тентиган мол каби, изғиган таракан каби янчиб ўлдирилиш хатари аниқ бўлганидан кейин додлашади.

Мени  хатарга солаëтган нарса  Ўзбекистондаги ДХХ, ИИВ ва айниқса Ўзбекистон мудофаа вазирлиги ходимлари орасида ëйилган ўрисқуллик. Бу мамлакат хавфсизлиги учун катта таҳдид.

Шу кунларда жиноят ишлари бўйича Ғаллаорол туман суди Ўзбекистон мудофаа вазирлигининг собиқ солдатини Россия босқинчилик армиясида қатнашиб  мустақил давлат ҳудудига бостириб кириб хотин қизлар ва ëш болаларни ўлдирганликда айбли деб топиб 3 йилу 1 ой қамоқ жазоси тайинланади.

Бахмал туманида туғилган бу итвачча ҳашорат  2023 йилда атай Москвага бориб босқинчи ўрис армиясига ëлланган. У Толятти шахридаги диверсантлик мактабида одам ўлриришга атай ўргатилган.

У бу қотиллик сабоқларини Украинанинг Луганск вилояти Мирне қишлоғида қўллаган. (Унинг бу қишлоқда содир қилган уруш жиноятларини Украина  хавфсизлик хизмати мониторинг қилган.)

Табиатан сотқин, ҳужайралари ўрисқуллик билан тўлган бу бахмаллик ит иккинчи марта ўрис армияси билан шартнома тузиб яна босқинчилик урушида қатнашиши учун мустақил Укарина ҳудудига кирган. 

Бу сафар уни ўрислар босиб олган Қрим оролида Украина дронларига қарши қисмга жойлаштиришган. Бу итваччага ўша ерда ўқ тегиб яраланган ва бир ой Москвадаги госпиталда даволанган.

Шундан кейин у Ўзбекистонга қайтганида ушланган. Судда у  «ишидан пушаймон экани, художўйлиги ва тўрт боласи борлигини» айтиб енгиллик сўраган.

Суд бу гапларга «ишониб» бу манқуртни деярли жазосиз қолдирди. (Мирзиëев авф қилиши ваъда қилинди. Бир ойларда қамоқдан чиқиб яна Россияга бориб урушга ëлланса керак.)

Шу ўринда нега Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги солдатининг ўрис армиясига ëлланишини Ҳарбий суд кўриб чиқмади деган савол туғилади. Бу зобит Ўзбекистоннинг Хонободида  ҳарбий авиация қисмида хизмат қилган. 

Бошқа давлат армиясига ëлланган ўзбек солдатини трибунал ҳукми билан отиб ташлаш керак эмасми?

Шу ўринда бу «ўз ишидан пушаймон» солдатнинг Путин ва Шойгу имзолаган медалларни олган пайтида «Россияга хизимат қиламан» деб чест бергани акс эткан видеолар Украина истихборида бор эканлигини айтиб қўйсам.

Яна айтаман, Ўзбекистон мудофаа вазирлиги ва куч ишлатар тизимлар ичи ўрисқуллардан тозаланиб тарбиявий маърифий ишлар сифати қайта кўриб чиқилиши шарт.

Тағин ўқинг
27 december 2020
Манбалар “Элтуз”га Ўзбекистон бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев тошкентлик ишбилармонлар орасида “Шайтон” лақаби билан танилган, муқаддам фирибгарликда айбланган 45 ёшли ...
2 august 2016
Кўзбўямачиликнинг бу усули Тошкентда Мустақилликнинг 25 йиллиги олдидан қилинаётган хўжакўрсин амалиётларнинг бир қисми экани айтилмоқда. «Чинорларни чопишмоқда – арчаларни ...
11 october 2021
Камида 10 кишидан иборат уюшган жиноий гуруҳ Тошкентда 64 кишини мулкидан маҳрум қилди. Ишнинг бешта эпизоди ҳозир пойтахтнинг Чилонзор ...
29 march 2021
Ëрқиной ҳақидаги ҳикояни ëзганимдан сўнг менга АҚШда яшайдиган Қўйли деган 58 ёшли киши телеграмдан чиқди. “Оғо, манинг ҳаëтимни китоб ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...