Cатира
23 october 2025

Ўзбеклар учун «ўрисча чиқиш» қилган рахбар

Бугун  Hayot Bank  томонидан ташкил этилган бир  тадбирда қатнашдим.  тадбир бошдан-оёқ шармандагарчилик билан ўтди. Аникроғи бунга бефарқ бўлмаган одамлар учун шундай бўлди. 

 Тадбир Ўзбекистон республикасининг чекка бир ҳудудида эмас, Ўзбекистон давлати пойтахти Тошкент шаҳрида бўлиб ўтди. «Ашхабод» боғида.  

Унда банк раиси деб айтилган одам  ўрис тилида шунақа бир хунук гапирди.  Албатта у ўрис тилида чиройли, равон ва аниқ гапиришга мажбур эмас. Лекин негадир ўзини мажбурлаб амаллаб ўрис тилида сўзга чиқди, нутқ сўзлади, гапирди. Уз ТВ даги диктор ва журналистларнинг янги ўзбекча сўзи бор:-«Чиқиш қилди». 

Яхшиямки аудитория ўрислар эмас эди.  80-90 фоизи ўзбеклар эди.  Хатто ўзбеклар бўлмаганидаям у бир Ўзбек давлати муассаси бўлган катта бир идора рахбари, Ўзбекистон фуқароси. Ғурури бўлмасаям давлат тилига ҳурмати бўлиши керак эмасми?!

Тадбир тўлиқ ўрис тилида бўлди. фақат ўрисча қўшиқ, музикалар бўлди. Конкурсларда ҳам ўрис тили, ўрис қўшиқларини билганлар тақдирланди. Нега Ўзбекистонда ўзбек тили, ўзбек маданияти, ўзбек қўшиқларини билгувчилар эмас, ўрис тили ва қўшиқларини билгувчилар тақдирланиши керак?!

Тадбирда хизмат қилаётганлар ҳам айни ўзбек миллати вакиллари. Бу хатто бошқа миллат вакиллари бўлганида ҳам аслида талаб ўзбек тили ва қўшиқлари бўлиши керакмасми?!

Бирон бир тил, миллат, халқққ хос тадбир бўлмаса агар. 

Фақат барака топсин,  соат 10 бошланган тадбирнинг якунида соат 15 лардан кейин келган «Кўк чой» деган гуруҳ ашулачиси (хонандаси дейдими)  мен ўзбек бўлмасамда лекин ўзбек тилини ўрганаяпман дея асосан ўзбекча гапириб, ўзбекча  қўшиқлар айтди. Нега ўзимизнинг ўзбекларда ўз она тили, ўз мустақил давлати давлат тилини ривожлантириш, кучайтириш, мустаҳкамлашга интилиш, талаб йўқ экан-а?!

Воҳиджон Иброҳимов

Тағин ўқинг
1 january 2026
Чиқиндига ботган ташландиқ бу майдон – Урганч шаҳридаги марказий истироҳат боғлардан бири. Ҳокимлик баёнотларида Урганч мамлакатдаги илк ақлли шаҳар ...
17 august 2021
Президентни танқид қилган Валижон Калонов икки кундан буён сўроқда  Жиззах вилояти Зарбдор туманидаги “Тараққиёт” МФЙда яшовчи 52 ёшли Валижон ...
14 march 2024
МИБ Зангиота тумани бўлими томонидан 98,4 млн сўмлик 435 та ижро ҳужжатлари тегишли қонунларга зид равишда тугатилиб, «МИБ портали» ...
7 february 2017
«Адолат кўзгуси» газетаси анча вақтлардан буён пенсияси ёки нафақа пуллари ўзларининг розилигисиз пластик карточкага ўтказиб берилаётгани, бу эса турли ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...