Асосий мавзулар
28 november 2025

Иситиш мавсуми расман бошланди, Бухорода эса уйлар совуқ

Бухоро вилояти ҳокимининг 5 ноябрдан шаҳар кўп квартирали уйларида иситиш мавсумини бошлаш тўғрисидаги қарорига қарамай, уйларга иссиқлик ҳалиям етиб боргани йўқ. Фуқароларнинг айтишича, иссиқлик бир кун берилади, уч кун тўхтайди, иссиқ сув таъминотида ҳам узлуксиз муаммолар кузатилмоқда.

Аҳоли 3–6 ноябрдаги аномал совуқни ҳам иссиқликсиз ўтказган. Элтузда чиққан мақоладан кейин қисман иссиқлик берилган бўлса-да, бу узоққа чўзилмади. Ҳозирга келиб шаҳарнинг “Энергомарказ”дан иситиладиган ва “Бухорокомунал сервис” бошқарувидаги кўп квартирали уйлар ҳануз тўлиқ иситилмаяпти.

Шу йил ёзида бюджет маблағлари ҳисобидан уйларда ваннахоналарга сочиқ иситгичлар ўрнатилгани, улар қишда хоналарни иситиши лозим экани айтилган эди. Аммо иссиқлик таъминоти етарли эмаслиги сабабли ускуналар ҳам деярли ишламаяпти.

Аҳолига кўра, “Энергомарказ” ва коммунал сервис айбни бир-бирига юкламоқда. Мавсум якунида эса иситиш хизматлари учун тўлов 5 ноябрдан ҳисобланади, аммо ноябрь охирлаб қолганига қарамай, кўпчилик иссиқликни кўрмаган. “Нега иситилмаган кунлар учун ҳам пул тўлашимиз керак?” дея норозилик билдирмоқда фуқаролар.

Телеграмда вилоят ҳокими Ботир Зарипов номига очилган мурожаат гуруҳида ҳам ҳар куни иссиқлик билан боғлиқ юзлаб шикоятлар ёзилмоқда, аммо аҳоли идоралардан амалда натижа кўрмаяпти.

22 ноябр куни “Энергомарказ” электр энергияси ўчирилгани сабабли иссиқлик таъминоти тўхтагани ҳақида эълон қилди. Фуқаролар эса нега аҳоли учун муҳим бўлган иссиқлик тизимида электр узилиши тез-тез юзага келади-ю, ҳокимият биноларида электр узилишлари деярли кузатилмаслигини савол остига қўймоқда.

“Яхшики ўша куни аномал совуқ эмас эди. Агар қаттиқ совуқ пайтида электр ўчса, аҳвол қандай бўлади? Масъуллар иссиқ кабинетларда ўтириб бу муаммоларни сезмайди”, дейди фуқаролар.

Аҳоли Бухоро шаҳар ҳокимияти ва вилоят мутасаддиларидан вазиятни тез фурсатда барқарорлаштиришни сўрамоқда.

Тағин ўқинг
31 october 2018
Тошкентнинг Чилонзор туманидаги мактабнинг жисмоний тарбия ўқитувчиси, 30 яшар Фарҳод Миниёзов ўз аризасига кўра ишдан бўшатилди ва суд қарори ...
8 october 2025
Маълумки, ҳозирги кунда пахта терими авжида. Яқинда Президент пахтани тезроқ териб олиш бўйича фавқулодда йиғилиш ўтказди. Атрофидаги ўриснинг нонини ...
5 december 2025
Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги ўрмон хўжалигида чўпонлик қилиб юрган фуқаро жами 52 бош эчкини ўғирлаганликда айбланди. «Мен хўжалик мулкини ...
1 january 2021
Мана, ўлмаган қул сиз билан 2021 йилнинг илк кунида дийдорлашиб ўтирибман. 364 кунлик китоб турибди олдимда. Бир-бир варақлайман. Кўчада ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...