Асосий мавзулар
13 january 2026

Таиландда рус кемаси ҳалокатга учради

11 январь куни Таиланднинг Андаман денгизида, аниқроғи Пхи-Пхи ороллари яқинида туристларни олиб кетаётган Россия кемаси ҳалокатга учради. Сайёҳлик кемаси балиқчилар кемаси билан тўқнашиб кетган ва оқибатда рус кемаси сувга ғарқ бўлган.

Россиянинг Пхукетдаги бош консуллиги ва маҳаллий ОАВ хабарларига кўра кема бортида жами 52 нафар йўловчи ва 3 нафар экипаж аъзоси бўлган. Йўловчилар орасида Россияликлардан ташқари, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқаролари ҳам бўлган. 

Дастлабки маълумотларга кўра, кемада бўлган жумладан 4 нафар ўзбекистонлик тирик қолган ва уларга керакли тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ҳалокат оқибатида қурбонлар борлиги ва турли даражадаги жароҳат олган 20 дан ортиқ киши шифохонага ётқизилган. Уларга Россиянинг суғурта ширкатлари товон пули ажратиши кераклиги айтилмоқда.

Ҳозирда Таиланд расмийлари воқеа юзасидан тергов ишларини олиб бормоқда. Тўқнашувнинг асосий сабаблари сифатида рус кемасининг техник носоз бўлгани билдирилмоқда. 

Тағин ўқинг
12 august 2025
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ҳокимият мигрантлар учун меҳнат чекловларини кучайтириш сиёсатини давом эттирмоқда. Эндиликда уларга шаҳарда курьерлик фаолияти билан шуғулланиш ...
9 february 2023
Элтуз порталига келган сўнгги бешта шикоятни ўқиб эшиттирамиз. Дастлабки шикоят Фарғона вилоятининг Қарши туманидан. 2 минг аҳоли яшайдиган маҳаллада ...
9 november 2015
Қарши шаҳар милицияси бошлиғи муовини Акмал Қултоев ва ИИБ жиноят қидирув бўлимининг ўндан зиёд ходими, тергов пайтида гумонланувчига жиноятни ...
1 october 2020
Танасининг 90 фоизи куйган 35 ёшар Гуландом 30 сентябрь куни Наманган вилояти тиббиёт марказида оламдан ўтди. Наманган шаҳрининг Боғи ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...