Анонс
5 april 2025

Жасур Ҳамроев оламдан ўтди

Журналист¸ Shov-shuv.uz лойиҳаси асосчиси ва бош муҳарририри¸ шоу бизнес хамда қўшиқчилар дунëси ҳақидаги контентлар яратиб  келган  Жасур Ҳамроев  5 апрель куни 42 ёшида ўлди.

Жасур Ҳамроевнинг қандли диабет касаллиги оқибатида оламдан ўткани айтилди

Жасур Ҳамроев Бухоро вилояти, Қоракўл туманида туғилган.

ТошПМИда таҳсил олган.

IIMC (Indian Institute of Mass Communication) нинг «Development Journalism” курсини муваффақиятли тугатган.

Ўзбекистонда маданият, санъат, ижтимоий ҳаётга дахлдор сўнги хабарлардан дарак берувчи www.shov-shuv.uz сайти асосчиси.

Сайт  Ўзбекистонда  биринчилардан бўлиб ташкил этилган бўлиб, дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакатларидан мунтазам ташриф буюрувчиларига эга.

Ҳамроев йиллар давомида Ўзбекистондаги маданият, шоу-бизнес ва шу йўналишдаги қатор бошқа веб-сайтлар ривожланишида салмоқли ҳисса қўшган.

“Даракчи” газетасининг оммалашишида (Анвар Намозов билан биргаликда) анча ҳисса қўшган.

Ўзбекистонда ўтказилаётган юзлаб тадбирларда бош ахборот кўмаги сифатида ҳам кўмак берган.

Сайт Ўзбекистон интернет журналистикаси тарихида илк бор йирик маданий тадбирларда хорижий ахборот кўмаги бўлган:

IIFA (Internatioanl Indian Film Academy Awards) 2012 – Singapore

IIFA (Internatioanl Indian Film Academy Awards) 2013 – Макао

NABSHOW 2013 – Лас-Вегас

Cinemacon 2013 – Лас-Вегас

Нью-Йоркда “УзТВНьюЙорк” томонидан ташкил этилган тадбирларда ўзбек маданияти ва санъатини дунё бўйлаб кенг тарғиб қилаётгани учун махсус сертификатлар билан тақдирланган.

20 000 дан ортиқ интервью ва мақолалари ўзбек ва хориж нашрларида чоп этилган.

Рахматли саёҳатни хуш кўрарди. Дунёнинг 50 дан ортиқ шаҳарларини кезган.

Ҳамроев ўз умр сўнгида Ўзбекистон “Адолат” сотциал-демократик партиясининг Тошкент шаҳар Яккасарой тумани кенгаши раиси сифатида фаолият олиб борган эди. 

Ҳаётдаги шиори: “Фақат яхшилик қолади! Ҳаётда ҳамма эзгулик қилганида, ёмонликка ҳеч ким доялик қила олмаган бўлур эди!”

Рассом Туз ва Элтуз жамоаси ўз ҳамкасби Жасур Ҳамроев ўлими юзасидан унинг яқинларига таъзия билдиради.

Тағин ўқинг
13 october 2017
11 октябр куни ихтимоий тармоқларда «Маҳалла» телеканалининг Сирдарё тумани муаммолари ҳақидаги кўрсатуви видеоси овоза бўлди. Кўрсатувда туман ҳокими мулозими ...
2 march 2016
Меҳнаткашлар ҳуқуқи Халқаро Форуми (ILRF) 2016 йил Меҳнаткашлар ҳуқуқи ҳимоячиларини мукофотлар билан тақдирлаши ҳақида эълон қилди, улар орасида ўзбек ...
31 august 2020
Ҳозирги ёшлар орасида «калта пайпоқ» кийганлар кўп ёки озлигини билмайман. Лекин ҳозирга келиб аксари (ҳаммаси эмас) ёшлар уйланиш жараёнида ...
15 february 2017
13 феврал куни жазони ўташ муддати тугагани ортидан 69 ëшли Рустам Усмонов қамоқдан чиқарилди. Миллионер Рустам Усмонов 1998 йили ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...