ART-DURBIN
20 september 2016

Каримовнинг ўлими ҳукуматнинг пахта сиёсатига таъсир қилмади

03a
Расм муаллифи: И.В. Кайдалов, 50-йиллар

Ўзбекистонда президент Каримов маъракалари тугаши биланоқ аҳолини пахта далаларига оммавий сафарбар қилиш бошланди. Биринчилардан бўлиб, 7-8 сентябр кунлари, пахта теримига мамлакат олий ўқув юртлари талабалари жўнатилди, бир неча кун ўтмай, айни тақдир давлат муассасалари ходимлари пешанасига ҳам ёзилди.

Ватанпарварлик кайфиятидаги имомлар анъанавий тарзда диндорларга мурожаат этиб, ҳосилни йиғиб олишда Ватанга ёрдам беришларини сўрашди.

Шу кунларда, пахтадан қолишга ҳеч бир чораси йўқ турли касб эгалари, итоаткорлик билан автобусларга чиқишади ва улар сергак милиционерлар назорати остида колонналарга сафлантирилиб пахта далаларига олиб чиқилади.

01
Расм муаллифи: И.В. Кайдалов

Ўта қайсар ва дангаса ватандошлар учун, ҳар ҳолда 50-150 доллар атрофида ўлпон тўлаш билан, пахта қуллигидан озод бўлиш имкони ҳам бор.

Халқаро ташкилотларнинг мажбурий меҳнат борасидаги танқидларига жавобан Ўзбекистон ҳукумати, турли касб эгаларининг, улар тиш докторлари ёки нейрожарроҳлар бўлсин, пахта теримига кўнгилли тарзда, қўшимча пул топиш учун чиқишаётганини айтишади.

Айни кунларда, пахта далаларига, фуқаролар билан гаплашиб, ҳақиқатан ҳам бу гапларнинг тўғрилигига ишонч ҳосил қилиш учун, Халқаро Меҳнат Ташкилоти вакиллари ҳам оралаган.

Фақат, ўртоқ пахтакорларнинг мамлакат рахбариятига панд бериб қўймасликларидан, жойлардаги турли текширувчиларга тўғри жавоблар берилишидан умидвор бўлиш қолади.

Ўзбекистонликлар бошлари устидаги мусаффо осмонни қадрлашади, ахир пахта кўнгилли равишда териб олинса, ҳар тарафдан уларга турли экстремистлар ҳужум қилиши мумкин.

Бизга тағин совет даври нашрларидаги, умумхалқ кучи билангина териб олиш мумкин бўлган пахтани шарафловчи расмлар ва шеърлардан завқ олиш қолади.

02a
Қуддус Муҳаммадий шеърий тўпламидан. 1978 йил, иллюстрация Н. Агапов

Акмал Ризаев,
Ўзбекистонлик муаллиф таҳаллуси,
Eltuz.com

Тағин ўқинг
19 april 2023
Ҳаммаси 2022 йил январида Cамарқанднинг Пастдарғомида 33 ёшли кам таъминланган эркак 31 ёшли аёл уйига дори олиб борган кундан ...
9 december 2025
II РЕФЕРЕНДУМ Совет Иттифоқини сақлаб қолиш учун Москва жон-жаҳди билан ҳаракат қила бошлади. Лекин бу империянинг тарихий умри тугаган ...
27 october 2015
Ҳеч телевизор кўрмайман. Лекин қандай қилиб бугун ишдан келиб телевизор пултини қўлимга олиб, Ўзбекистон телеканаллари бўйлаб “ўтлаб” кетганимни билмай ...
27 august 2024
Элтуз Порталига навбатдаги бешта мурожаат Ўзбекистоннинг Қашқадарё, Андижон, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларидан келган. Дастлабки мактуб Қашқадарё вилоятидан. Қишлоқ аҳолиси ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...