Асосий мавзулар
22 june 2016

Истанбулда ўзбек имомини ўлдирганлар устидан ҳукм ўқилди

Истанбулнинг Бақиркўй туманидаги саккизинчи оғир жазо маҳкамасида давом этаëтган суд жараëнида қотиллик ташкилотчиси дея кўрилган Собир Шукуров ва қатлни ижро қилган Элдар Аслон айбли деб топилиб уларнинг ҳар бирига 30 йилдан қамоқ жазоси берилди.

Бу маълумотни Бақиркўй маҳкамаси матбуот ҳизмати Eltuz.Com мухбири билан суҳбатда тасдиқлади.

Истанбулдаги терроризмга қарши кураш бошқармасининг гумон қилишича, Собир Шукуров Ўзбекистон хавфсизлик тизимларида ишлаган бўлиши мумкин.

Маҳкама сўнгида маҳкумларга сўнг сўз берилди. Қатл ташкилотчиси дея айбланган Собир Шукуров ўзининг айбсизлигини таъкидлади:

«Мен яхши бир оила соҳибиман, доимо қонун-қоидаларга риоя қилиб яшадим. Аммо далил ва исботсиз қўлга олиндим. Мен айбсизман ва маҳкама қарори қайта кўрилишини талаб қиламан», деди маҳкум Собиров.

Айни пайтда саккизинчи оғир жазо маҳкамаси ҳаками маҳкумнинг шикоятини эътиборсиз қолдириб “ҳукмнинг қатъийлиги”ни очиқлади.

Андижоннинг Шаҳрихон туманида туғилган 39 яшар имом Мирзағолиб Латифович Ҳамидов 2014 йил охирида Истанбулда отиб ўлдирилган эди.

Шу йилнинг бошида Швед маҳкамаси таниқли ўзбек имоми Обид Қори Назаров жонига қасд қилган бошқа бир тошкентлик ёлланма қотил Юрий Жуковскийни умрбод жазога ҳукм қилинган эди. 57 ёшли имом бундан тўрт йил бурун, 2012 йилнинг февралида Стромсунд шаҳридаги уйи яқинида отиб кетилганди. Тергов илдизи Туркиядан топилган яна бир ўзбек киллери Улуғбек Аминов (Россия паспорти бўйича Тигрян Каплан) шахсини фош қилган, Швед прокурори Петерсон, бу иш ўзбек режимига тааллуқли эканини билдирган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
22 may 2018
Таниқли ўзбек карикатурачиси Маҳмуд Эшонқулов Туркияда ўтган «Сув – ҳаёт» халқаро танлови совриндори бўлди. 22 май куни «Элтуз» мухбирига ...
4 february 2020
Президент Мирзиёев 31 январь куни Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасида ўтган учрашувда «бир кичкина божхона пости раҳбари»нинг уйидан ...
13 september 2018
Тошкент шаҳрининг жиноят ишлари бўйича Юнусобод тумани судида 12 cентябрь куни собиқ Ўзбекистон бош прокурори 66 яшар Рашид Қодиров ...
3 november 2018
Ўз аъёнлари билан 2 ноябрь куни Бухорога келган Россиянинг миллатчи доҳийси Владимир Жириновский уни дабдабали зиёфатга таклиф қилган Бухоро ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...