Асосий мавзулар
28 september 2016

Омон Азиз: «Рауф мен учун бир малоик каби эди…»

Ўзбек халқининг буюк шоири Рауф Парфи 1943 йилнинг 27 сентябрида туғилган эди. Ушбу сана муносабати билан унинг яқин дўстларидан бири кандакор Омон Азиз билан суҳбатлашдик.

Қудрат Бобожон: Рауф аканинг энг яқин дўстларидан бири эдингиз, раҳматлик… Кейин сиз ҳақингизда ҳам шеъри бор эди «Кандакорлар» деган эслайсизми…

Ўлтиришар икки жунунваш,
Икки жаҳон билмаган жаҳон —

omon
Рауф Парфининг яқин дўстларидан бири, кандакор Омон Азиз

Икки шоир маъюс, хаёлкаш,
Ўрталикда олов — Туркистон.

Мангу ёнар лаҳзалик оташ,
Қотиб қолган хаёл бепоён:
Асрий ҳасрат, юракдаги тош,
Бир лаҳзалик шодлик намоён.

Титрар олам бир паришонҳол,
Тўрт тарафда зулматдир ғариб,
Тўрт тарафни гўё босмиш ёв.
Келажакка ёғдирар савол,

Гўё тунда имкон ахтариб
Чорлар мисда музлаган олов.

Омон Азиз: …ўша мисгарлик иши ҳозир ҳам музейда сақланган бўлса керак. Ўртада босқон, бир чол билан ўспирин йигит акс этганди. Олов. Шундай бир композиция устида ишлаётгандим. Ўшандан Рауф таъсирланиб, ўртадаги олов Туркистон деб ўзгартирганди Аллоҳ раҳмат қилсин. (Цензура буни нашрда «сиёҳдон» дея ифодалаган, таҳр.)

Биз ҳамма вақт ҳам дўстмиз, дўст эдик, мен унинг руҳи билан ҳам ҳозиргача дўстман.

Қудрат Бобожон: Сиз қандай фикрлайсиз, Ўзбекистондаги бугунги кун маданияти билан, ўша давр ўртасида қандай фарқ бор?

Омон Азиз: Манимча Рауф Парфи билан бизнинг дўстлигимиз даврида бир бировга меҳр оқибат деган нарсалар кўпроқ эди. Бугун, билмадим, менимча миллатимиз баттарроқ, тушкунроқ аҳволда бўлса керак, деб ўйлайман. Чунки, бу ҳаммаси иқтисод билан ҳам боғлиқда. Халқ иқтисодга эга бўлмаганидан кейин уни қувноқ, зафарталаб фикрлари, онги бўлмайди. Ўша миллатни, ўша халқни, ўша республика аҳолисини. Ҳозир ниҳоятда тушкунлик…

Қудрат Бобожон: Маънавиятнинг мана шундай тўзиши қаергача боради деб ўйлайсиз?

Омон Азиз: Йўқ, мен ишонаманки… Бу ҳозир «қаергача боради» эмас. Бориб бўлган ҳозир, энди борадиган жойи йўқ. «Бузоқнинг югургани оғилхонагача» деган гапдай. Бизни шу аҳволга солганларнинг ўзини аҳволи ҳам ҳозир ундай яхши эмас.

Қудрат Бобожон: Бугун устоз Рауф Парфининг таваллуд кунлари экан. У киши ҳақида сўнгги тилакларингизни эшитмоқчи эдим.

Омон Азиз: Сўнгги сўзларим… Рауф Парфини мен бир гўё малоикдай, фариштадай билардим. Бу жуда тоза, сокин, сабрли Инсон эди. Энди мен аввал қандай фикрда бўлсам, ҳозиргача ҳам шундай. Ҳатто Рауф мендан аразлаб юрган пайтларида ҳам мен унга ҳурмат билан муносабатда бўлганман.

Қудрат Бобожон: Суҳбатингиз учун катта ташаккур, бугун яна устозни эсладик. Сизнинг интервьюингиз eltuz.com нашри учун эди. Менимча сизнинг янги тингловчиларингиз бўлади бу сайтда. Янги ҳамкорлик ва суҳбатларингизни кутиб қоламиз.

Омон Азиз: Раҳмат Қудратжон, мен сиз билан сўзлашиб, танишганимдан ҳурсандман.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
14 october 2019
Ўзбекистон Сенати раиси Танзила Норбоева “катта маблағ ва бошқа ресурслар эвазига саҳрога айланган Орол денгизи ҳудудида турли дарахтлар экилаётган ...
9 may 2025
Билмайдиганлар ёки унутиб қўйганлар учун.1. Иккинчи жаҳон уруши 1939 йил 1 сентябрда бошланган. Иккита социалистик давлат — Германия ва ...
8 august 2017
Элтуз нашри ўтган 2016 йилнинг айни 8 августида, ўз томорқасида мева сабзавот етиштирган деҳқонларнинг ҳосилини эркин сотишига рухсат берилмаётгани, ...
1 march 2017
Ўтган ҳафта Киев суди Ислом Каримовнинг беваси Татъяна Каримованинг жияни Акбарали Абдуллаевни Ўзбекистон Бош прокуратурасининг экстрадиция талаби билан бир ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...