Асосий мавзулар
14 november 2016

Ёлғоннинг фош этилиши ёки Ўзбекистон «буюк ўзгаришлар бўсағаси»да турибдими?

Яқин бир неча ойлар аввал, мустақиллик байрамига тайёргарлик кўраётган пайтимизда, ҳали «буюк йўлбошчи» тирик эканида газеталаримиз «биз буюк ўзгаришлар даврида яшаяпмиз», дея айюҳаннос солиб ётганди.

Бу ёлғон экан. Биз нафақат бу даврда яшамаган эканмиз, унга яқин ҳам келмаган эканмиз. Аслида биз эндигина «буюк ўзгаришлар бўсағасида» эканмиз. Бу даврга бизни Шавкат Мирзиёев олиб кирар экан.

Буни муваққат президент дахлдор ЎзЛиДеП партиясининг нашри бўлмиш «XXI аср» газетаси (10.11) баралла айтиб, ҳаммамизнинг кўзимизни очди.

Президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг газетада эълон қилинган дастури таҳлилини ўқиб, шундай хулосага келиш мумкин.

Унда айтилишича, дастурда ифодаланган талай вазифалар ҳозирданоқ амалда жорий этилаётганини эътироф этиш жоиз. Хусусан, иқтисодиётнинг турли соҳаларини ривожлантириш учун 8 та махсус дастур қабул қилинган бўлиб, яқин беш йилда умумий қиймати қарийб 40 миллиард доллар бўлган 657 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилади.

Муаллиф шу пайтгача Тошкентда хусусий компаниялар томонидан қурилаётган турар жойлар нархи қимматлигини, уларни фақат ўзига тўқ оилалар «мактабда ўқиётган фарзандлари, ҳатто боғчадаги невара-чевараларига сотиб олаётгани»ни «фош этади» ва Ш.Мирзиёевнинг камбағаллар учун уй-жойлар қуриш режаларини мақтайди.

Мақолада Ш.Мирзиёев дастурида электр таъминотини яхшилаш учун электр станцияларини модернизация қилиш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш учун кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка эркинлик бериш кабилар борлигини эслатар экан, бу номзод «давлатни бошқариш фанини кабинетда ўтириб ёки лаборатория шароитида ўрганмагани»ни билдиради.

Муаллиф Шавкат Мирзиёевнинг дастурида баён этилган ғоялар ва вазифаларнинг рўёбга чиқиши мамлакатимизнинг барча жабҳалари қиёфасини «тубдан ўзгартириши аниқ» эканини таъкидлар экан: «Ватанимиз буюк ўзгаришлар арафасида турибди», дея башорат қилади.

Баҳодир Шариф
Ўзбекистонлик газетхон таҳаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
3 june 2021
“Абдулла Ғариб продакшн”, рассом Элсевар, рассом Туз ва “Элтуз” янги сиёсий сатирик анимацион фильмлар туркумининг 8-қисмини тақдим этади. Чиптаси ...
9 may 2022
(Таниқли шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг “Императив” китобидан 48-қисм. Аудиокитоб матнини муаллифнинг ўзи ўқиган. Давоми бор.) «Соф санъат» фидоийларининг ...
7 april 2016
Ўзбекистонликлар орасида сўнгги кунларда авж олган 16 ва 32 килограммлик полвонтошларни қидириш васвасаси машҳур «Олтин девор» пъесасини эслатади, фақат ...
28 april 2021
Давлат солиқ қўмитаси ва унинг таркибий бўлинмалари ходимлари бирлашган касаба уюшмаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербоевни судга ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...