Асосий мавзулар
24 march 2017

Елена Урлаева руҳий шифохонадан озод этилди

24 март куни таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси Елена Урлаева Тошкент шаҳар руҳий шифохонасидан озод этилди.

У мажбурий даволанишда 23 кун қолди.

Муолажага ётқизиш ҳақидаги суд қарори унга ёки яқинларига берилмаган.

Елена 1 март куни Шайҳонтовур туман милицияси ходимлари томонидан ҳеч бир асосли сабабсиз ушланди.

Унинг сўзларига кўра, милиция ходимлари унга таҳдид қилишган, ҳақоратлашган «сигарет дудини юзига пуфлашган», кейин эса руҳий шифохона бригадасини чақиришган.

Елена Урлаева инсон ҳуқуқлари билан 15 йилдан буён шуғулланади.

Жасурлиги ва ноҳақликлардан жабрланганларга ёрдам беришга интилиши билан танилган.

Ўз фаолияти учун 2010 йили у швед дипломати Пер Ангер мукофотига сазовор бўлган.

2015 йили эса Жанубий Кореянинг Tji Hak-Soon «Тинчлик ва ҳаққонийлик учун» мукофотини олган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
9 march 2017
Президент Мирзиёев 2016 йилнинг 5 октябрида чиқарган фармони жорий йилнинг 1 январдан бошлаб тадбиркорларга нисбатан режадан ташқари ҳар қандай ...
9 december 2019
Мажбурий меҳнат бюросининг Пастдарғом тумани бўлими бошлиғи Илҳом Ҳамдамовнинг 7 декабрь куни ўз вазифасидан озод этилишини мамлакатдаги ҳокимият таназзулининг ...
12 november 2015
Паҳлавон Содиқ Би би си 1999 йил кузида Олий Судда Тошкент портлашлари юзасидан суд мажлисларидан бирига Мурод Жўраевни қўлларида ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...