• Фото: Eltuz.com
Асосий мавзулар
3 june 2019

Андижонда электр идораси ишчилари уй бузишга жалб қилинди

Андижонда 25 май куни эълон қилинган шанбалик 29 май куни ҳам давом этди. Марҳамат тумани электр тармоқлари корхонаси ишчисининг «Элтуз»га маълум қилишича, уларга шанбаликда 100 фоиз иштирок этишлари мажбурлиги айтилган.

Фото: eltuz.com
Марҳамат туманида бузилаётган уйлар

Лекин 31 май куни матбуот анжумани ўтказган Андижон вилояти ҳокими Ш.Абдураҳмонов Марҳамат тумани марказини “Обод туман маркази”га айлантириш ишларига бюджет ташкилотлари ходимлари жалб этилмаганлигини таъкидлаган.

«Вилоят хокими ё ёлғон гапирди, ё бузиш ишларига бюджет ташкилотлари ишчилари жалб этиланлигидан хабари йўқ», дейди «Элтуз» суҳбатдоши.

Унинг қўшимча қилишича, электр идораси ишчи-ходимлари 2 кун давомида Марҳамат-Асака йўлидаги уйларни бузиш ишлари билан машғул бўлишган ва бу топшириқ уларга Марҳамат тумани ҳокимлиги томонидан буюрилган.

«Ҳар бир ташкилот шанба ва якшанба кунлари ўзига бириктирилган 2 тадан уйни бузиб бўлишлари шарт экан. Бизга агар бузиш ишларида иштирок этишни истамасанг, марҳамат, мардикор ёлла, лекин пулини чўнтагингдан тўлайсан, деб айтишди. Аммо шу кунларда мардикорларнинг кунлик баҳоси 50 минг сўмга чиқиб кетган», деди «Элтуз»га исм-шарифи сир қолишини сўраган манба.

Кейинги пайтларда фуқаролар уйларининг бузилиши масаласи долзарб мавзуга айланган. Нафақат пойтахт, вилоят марказлари, балки туманларда ҳам уйларнинг бузилиши авжига чиққан. Йўлни кенгайтириш, эски, кўримсиз уйлар ўрнида замонавий бино ва иншоотлар барпо этиш мақсадида Асака, Марҳамат туманларида ҳам аҳолининг уйлари бузилмоқда. Марҳаматлик фуқаро С.Р. нинг сўзларига қараганда, ўтган йили туман ҳокими Шуҳрат Қамчиев уйи бузилишга тушган фуқароларга уйларини бузиб кўчириб олиб кетишлари ва жойни бўшатишлари учун бир йил муҳлат берган. Аҳолининг норозилиги ва вилоят ҳокимига қилган мурожаатидан ғазабланган туман раҳбари кейинроқ бу муҳлатни 6 ойга қисқартирди.

Айни кунларда ҳоким тайинлаган 6 ой муддат ҳам ўтиб бўлган. Уйлари бузилишидан норози бўлган одамларнинг ҳеч бири бу вақт орасида уйларини бузмади. Уларнинг ҳар бирида “балки бузилмас”, деган митти умид бор эди. Мана энди бу вазифа давлат ташкилотлари зиммасига юклатилди. Манбанинг айтишича, туман ҳокими “биронта ходим бузиш ишларига чиқмаса, у ишлайдиган ташкилотга чора кўраман”, деб пўписа қилган.

Фото: eltuz.com
Марҳамат туманида бузилаётган уйлар

«Уй бузиш, қуриш, ободончилик ишлари бизга бегона эмас. Ҳатто туманимизда қурилган 2 сотихли уйлар қурилишида ҳам иштирок этганмиз. Кеча бизни огоҳлантиришган: “Эрта ва индин иш кийимларингизни олиб келинглар”, дейишган. Мана, ишхонадаги барча эркагу аёллар шу ердамиз. Эркаклар уй бузишяпти, бизлар эса бузилган уйнинг ёғочини ёғочга, ғиштини ғиштга ажратяпмиз. Уй эгалари ҳовлида, кўчаларда йиғи-сиғи қилиш билан овора. Ҳеч ким бизга ҳатто бир пиёла чой тутмайди. Яхшики, кўпчилик рўзадор. Бахтимизга ҳаво ҳам салқин бўлиб турибди. Иш кўп, 2 кун ичида бу ишларни тугатишимиз керак», дейди яна бир давлат ташкилоти ишчиси.

Уй бузилиши ишларини туман ИИБ ходимлари назорат остига олишган. Уй эгалари ва уй бузувчилар орасида кутилмаган воқеа содир бўлмаслиги учун бош-қош бўлиб туришибди. Шанбаликка чиққан “текин мардикорлар” билан эса ҳеч кимнинг иши йўқ.

29 майга келиб, уйларнинг бузилишига аскарлар ҳам жалб этилди. «Элтуз»га маълум бўлишича, шу куни уйларни бузишга 1,5 мингтача атрофида аскар олиб келинган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
16 august 2019
Мана, ҳайит ҳам ўтди. Бор товоғим – кел товоғим тугаб, кундалик ташвишларга қайтдик. Ҳаëт табрик откриткаларидаги каби ранг-баранг эмас.  ...
5 september 2017
Самарқандлик икки ака-ука ҳақида эшитгандим. Ҳужра кўрган, исломий даъвоси кучли йигитлар эди. Тақдир тақозоси билан улар Суриядаги жангарилар сафига ...
13 may 2020
Сардобадаги фалокат сабабларини ўрганиш бўйича тузилган ҳукумат комиссиясининг 7 май куни эълон қилинган таркибига Сардоба сув омбори лойиҳасининг бош ...
5 march 2019
Шу кунларда баъзи бир ишлар билан банд бўлганим сабабидан каналга ёзишга вақтим бўлмаяпти. Аммо Навоий тили ҳақидаги постлардан сўнг ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...