Асосий мавзулар
12 june 2019

Швецияда террор уюштиришда айбланган ўзбек оқланди

Швед апелляция суди «Исломий давлат» террор ташкилотининг Швециядаги портлашларини уюштиришда айбланиб етти йилга қамалган 46 яшар Фарҳод Тошмуҳаммедов (Швецияга келиб олган исми Давид Идриссон)ни оқлади. Бу ҳақда 12 июнь куни швед нашрлари хабар тарқатди.

Суд Тошмуҳаммедовни қўйилган айблар исботини топмагани учун оқлаган ва суд залидан озод қилган.

Швециянинг Солна тумани суди террорчиликни молиялаш ва терактлар тайёрлашда гумонланиб бир йил бурун ҳибсга олинган Фарҳод Тошмуҳаммедовни жорий йилнинг май ойида 7 йил қамоқ жазосига ҳукм қилган эди.

Тошмуҳаммедовнинг айбланишига унинг юзлаб килограмм портловчи моддалар харид қилгани ва «Исломий давлат» гуруҳи аъзоси Ботир Юсупов билан алоқада бўлганини асос қилиб кўрсатилган эди.

“Элтуз” нашри олган тергов ҳужжатларига кўра, ўшанда 6 нафар (5 нафари Ўзбекистондан бўлган) судланувчига “Исломий давлат” (ИШИД террор ташкилоти)га пул жўнатмалари ташкил қилиш, террорчиликни уюштириш айблови илгари сурилган.

Бироқ швед судининг апелляция қарори қолган 5 нафар судланувчига тааллуқли эмас.

“Элтуз” нашри швед суди 2018 йилнинг 31 май куни террор ҳужуми тайёрлашда гумон қилинган тағин тўрт нафар ўзбекистонликни ҳибсга олиш ҳақида қарор чиқаргани ҳақида ёзган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
2 august 2016
Мустақиллик байрами арафасида хорижликларнинг ўзбек халқига табрикларини чоп этиш анъанаси шу кунларда қизғин давом этяпти. «Жаҳон» ахборот агентлиги тайёрлаган, ...
22 september 2016
15 сентябр куни халқаро криминал авторитет Ғафур Раҳимов Ўзбекистон Интерполи қидирувидаги шахслар рўйхатидан cирли тарзда олиб ташланди, айни пайтда ...
21 november 2019
Ҳажвий хабар Тошкент шаҳри Ички ишлар бош бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлардан бири юқори лавозимли амалдор аралашуви билан ...
20 january 2020
Ўзбекистонда Олий Мажлис Сенатига сайланганларнинг аксарияти, тўғрироқ айтганда, асосий ролдагилар яна ўша эски амалдорларнинг ўзларидир. Бундан аввалроқ Ўзбекистон президентининг ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...