• Расм: The Economist
Асосий мавзулар
19 december 2019

Ўзбекистон – “2019 йил мамлакати”

Британиянинг нуфузли The Economist  журнали Ўзбекистонни «2019 йил мамлакати» деб эълон қилди. Нашр сўнгги йилларда мамлакатда муҳим ислоҳотлар амалга оширилганини таъкидлайди.

«Уч йил олдин Ўзбекистон собиқ Совет Иттифоқи каби диктатура, ўта шафқатсизлик билан бошқариладиган ёпиқ жамият эди. Унинг режими маҳкум диссидентларни қайноқ сувга ташлаб ўлдирди, эркаклар, аёллар ва болаларни терим пайтида пахта далаларида ишлашга мажбур қилди.

27 йил мустабид бўлган Ислом Каримов 2016 йили ўлгач, ўрнига бош вазир Шавкат Мирзиёев келди. 2018 йили хавфсизлик хизмати бошлиғини ишдан бўшатганидан сўнг жаноб Мирзиёев ўтган йил давомида жадал ислоҳотларни бошлади. Унинг ҳукумати асосан мажбурий меҳнатга барҳам берди. Мамлакатнинг машҳур турмаси ёпилди.

Чет эл журналистларини таъқиб қилишга барҳам берилди. Бюрократларга илгари одатий бўлган кичик бизнес субектларидан пора олиш тақиқланди. Кўпроқ чегара ўтиш жойлари очилди, бу Марказий Осиёнинг чегараларга бўлинган бўлгаларини бирлаштиришга ёрдам берди.

Ўзбекистон ҳали узоқ йўл босиши керак, аммо 2019 йилда ҳеч бир мамлакат шу қадар илгариламади», дея хулоса қилади The Economist таҳририяти.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
3 november 2021
Рассом Кирпи
22 november 2018
Cамарқандда 22 ноябрь куни Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясига бағишланган Осиё форуми инсон ҳақларидан кўз юмилиши фонида кечмоқда. Парадокс шундаки, ...
26 february 2021
Йил ўтуб, йиллар ўтуб тобора лойға ботамиз, Иблиснинг супрасинда ваҳдат майини тотамиз. Онамиз, балки гумроҳ, балки сўқирдир отамиз, Кўр ...
23 march 2016
22 март куни Жиззах вилоят жиноий ишлар судида бўлиб ўтган аппеляция махкамасида, судланувчилар Арамаис Авакян, Фурқат Жўраев, Бектемир Умрзоқов ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...