Асосий мавзулар
29 january 2020

Хитойнинг Ухань шаҳридаги 30 ўзбек талаба карантин боис Ўзбекистонга қайта олмаяпти

Бош вазир Абдулла Арипов 28 январь куни коронавирус хатари бўйича йиғилиш ўтказди. Ҳар бир идора ва ташкилотлар, шу жумладан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Чегара қўшинларига топшириқлар берилди.

Аммо «Элтуз» суҳбатлашган врачларга кўра, Ўзбекистонда коронавирусни аниқлайдиган проба ускуналари мавжуд эмас.

Айни пайтда бу хатарли вирус Хитой Халқ Республикасидан бошқа ҳудудларга ҳам ëйила бошлади.

29 январь куни Яқин Шарқда илк бора коронавирусга чалинган хаста қайд қилинди. БАА Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, Хитой Халқ Республикасининг Ухань шаҳрида қариндошлари бўлган оила аъзоси коронавирусга чалинган.

Шунингдек, Гонконг, Макао, Тайвань, Австралия, Вьетнам, Канада, Малайзия, Непал, Сингапур, АҚШ, Таиланд, Франция, Жанубий Корея ва Японияда ҳам коронавирусга чалинганлар аниқланди.

29 январга келиб, коронавируснинг 2019-nCoV шаклини юқтирганлар сони дунëда 6000 кишидан ошди. Бу касалдан ўлганлар сони, 29 январь кунги маълумотга кўра, 132 кишини ташкил қилган ва уларнинг ҳаммаси ХХР турғунлари.

Германияда ҳам Хитой вирусига уч киши чалингани маълум бўлди. Улардан бири – Германиянинг Мюнхен шаҳрида яшовчи 32 яшар немис Шанхайдан келган таниши билан кўришган чоғида касал юқтирибди. Ҳозир уни карантин боксга олишган.

Майли, Германия эпини қилади. Мабодо Хитойнинг Ухань шаҳридаги 30 нафар ўзбекистонлик талаба юртга қайтилса ва улар орасида касаллар бўлса, бунинг оқибатини Ўзбекистон тиббиëти эплай оладими? Хитой вируси инкубация муддати икки ҳафта.

Ҳозиргача фанга номаълум бўлган коронавирус шамоллаш ва йўтал симптомларини ўз ичига олган ўткир нафас йўли инфекциясини келтириб чиқаради.

Вирусдан муолажа усули ёки эмлаш воситаси ҳозирча мавжуд эмас.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
30 january 2021
Жорий қиш мавсумида мамлакатнинг уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизими нафақат яроқсиз, балки одамлар учун хавфли экани маълум бўлиб қолди. ...
16 may 2025
Ўзбекистондаги археологик кашфиёт туркий тарихни қайта ёзиш фурсати.Топилдиқ тангадаги ёзув: «Турк ҳоқон» (Турк қогон)– тарих учун инқилобий сенсация.Каримов даврида ...
10 january 2026
Муҳаммад Солиҳ ТАЪҚИҚ Шундай қилиб, диктаторнинг нияти амалга ошмади.  «ЭРК» Қурултойида мағлубиятга учраган Каримов Адлия вазирига ”ЭРК «партиясининг фаолиятини ...
9 may 2025
8 майдан 9 майга ўтар кечаси Самарқанд шаҳри “Боғисарой” маҳалласининг уйларидан бирида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши оқибатида уйнинг темир-бетон конструкциялари ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...