Асосий мавзулар
5 april 2020

5 апрель – Ўзбекистонда Давлат хавфсизлик хизмати куни

Чор даврида охранка, совет даврида ЧК, ГПУ, НКВД, КГБ, мустақиллик даврида эса СНБ асосан миллат манфатига зарар келтирди ва ойдинларни қириб, ўзидан ëмон ва мудҳиш ном қолдирди.

Аммо давлат ва миллат бор экан, унинг манфаатларини шовинизм, империализм чангалидан ҳамда экстремист, диндор гуруҳ ва тўдалардан ҳимоя қилишга зарурат доимо бўлади.

Британия бош вазири Бенжамин Дизраэли 1868 йилда ëзганидек, давлатнинг доимий дўст ëки душманлари йўқ, аммо давлатнинг доимий манфаатлари бор.

Орадан 150 йил ўтса ҳам бу гап ўз долзарблигини йўқотмади.

Афсус, бундан 150 йил олдин Туркистон хонлари бу гапни тушунадиган даражада онг ва заковатдан мосуво эди.

Кўзбўямачилик, жоҳиллик, дабдабабозлик, непотизм ва коррупция улардан бизгача етиб келган кир мерос.

Давлат ва миллат манфатларини эса қуролланган армия, ташқи ва ички разведка, контразведка ҳамда хавфсизлик идоралари ҳимоя қилади.

Бу аслида шарафли маслак. Ватан ва миллат манфаатини ҳимоя қилишдан кўра яхшироқ хизмат йўқ.

Ўзбекистон давлат хавфсизлик тизими Туркиянинг МИТ (Миллий истихборат ташкилоти) ëки Исроилнинг МОССАДи каби кучли ва фақат миллат манфаатини кўзлайдиган тузук бўлишини орзу қиламан.

5 апрель – Ўзбекистонда Давлат хавфсизлик хизмати куни.

Байрамингиз муборак бўлсин! Касал бўлманг!

Рассом Туз

Тағин ўқинг
24 june 2016
21 июн куни ўшлик Рустамжон Турғунов исмли 33 яшар ўзбек ўзи билан бирга Фотихдаги арзон меҳмонхона (Malabadi Beyazit Hotel)да ...
6 may 2016
Ўтган ҳафта бошида Eltuz.com Ўзбекистонда энг олий ҳукумат изни билан ягона монополист переференцияси берилган «General motors» ширкати устамалари бўйича ...
17 june 2019
Андижон шаҳри ИИБ ходимлари қийнагани ҳақида гапирган 2-туғуруқхона санитаркаси 10 суткага қамалди. «Озодлик» радиосининг Андижон ИИБдан иқтибос келтириб билдиришича, ...
2 october 2025
Аxмад Бейжон Эржиласун Муҳаммад Солиҳ узатган газетани қўлига оларкан, Гулнорнинг хаёли паришон эди. –Тушунмадим, нима дедингиз?, — деди Гулнор. ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...