Асосий мавзулар
11 january 2022

Авлиё Луканинг башорати

Лукашенконинг яқин келажакда «Ўзбекистон ҳам ғалаëнга саҳна бўлиши» ҳақидаги гапини икки хил талқин қилса бўлади: Биринчи талқин – «Лука Ўзбекистонни ОДКБ (КХШТ)га киритиш учун босим қиляпти.» Иккинчи талқин эса – «Ҳақиқатдан ҳам шундай таҳлика мавжуд».

Демак, Қозоғистондаги муаммолардан бири – «бир ҳовуч бойларнинг яхши яшаб, аксар аҳолининг қийинчиликка мубтало бўлиши» эди. Яъни, мамлакат бойлигининг аксари битта оила мансуб бўлган Шапрашти уруғининг 200 аъзоси қўлида бўлганидир. Бу муаммо Ўзбекистонда борми ëки йўқ?

Иккинчи муаммо – Элбаси Назарбоев куëвларининг ҳашаматга ўчлиги¸ очкўзлиги ва рейдерлари билан боғлиқ. Бу муаммо Ўзбекистонда борми ëки йўқми?

Учинчи муаммо – қаттиқ совуқда газ қимматлаши ва энергия билан боғлиқ муаммо. Бу муаммо Ўзбекистонда борми ëки йўқ?

Тўртинчи муаммо – бошқарув тизимларидаги ошкора ўғирлик¸ коррупция¸ тендерсиз буюртмалар ва ҳуқуқий нигилзм. Бу муаммо Ўзбекистонда борми ëки йўқми?

Бешинчи муаммо – эса айнан Ўзбекистонда мавжуд бўлиб, бу барча саналган бошқа муаммоларни портлатадиган детонатор вазифасини бажариши мумкин. Бу эҳтимолий фалокат Ўзбекистоннинг ўзидаги тайм бомбадир. Бу – ваҳобийлик, салафийлик, Ҳизб ут-Таҳрир каби экстремистик оқимларга ортиқча мойиллик, ИШИД ва Толибонга нисбатан ўзбекларнинг ошкора эҳтиросли муҳаббати, такфирчилик. (Толибон ғалабасини ошкора қутлаш, Сурияга секс жиҳодга келтган минглаб аëллар, Миср ва Туркияда ваҳобийлик марказларида ўқитилаëтган болалар ва ҳоказо)

Гапнинг очиғи, пешанамиз шўрлиги аниқ.

Тағин ўқинг
11 july 2018
Шу йилнинг 13 июлидан Ўзбекистонда машиналарнинг ойнасини қорайтиришга изн берувчи қарор лойиҳаси муҳокамаси тўхтатилади. Лойиҳага кўра, 90 минимал иш ...
30 november 2016
Бир гуруҳ ўзбек фаоллари Телекоммуникация секторидаги коррупцион схемалар ёрдамида тўпланган активларнинг мусодара қилиниши ва коррупция жабрдийдаларига қайтарилиши лозимлиги ҳақида ...
5 january 2024
Азиз оға ини, опа сингил қадрдонларим. Мана ҳафта айланиб, сиз билан биргаман. Янги йилда сизларнинг юзингизга қараб, табассум қилиш ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...