Асосий мавзулар
8 august 2024

Қуйичирчиқда ногирон аёлнинг боласи тортиб олинди

Қуйичирчиқ тумани Маданият маҳалласида яшовчи Нафосат Юсуфбоева қайнонаси ва эрининг тайзиқига учраб уйдан ҳайдалган. Қайнона ва эр Нафосатнинг икки яшар қизини тортиб олиб, учрашишга тўсқинлик қилмоқда.

Нафосат Юсуфбоева боласини қайтариб олиш мақсадида маҳалла, ички ишлар, туман ва вилоят фуқаролар судига, МИБ ва Республика хотин-қизлар қўмитасига мурожаат қилган.

Фуқаролар суди болани онада қолдириш ҳақида қарор чиқарди. Бироқ маҳаллий ИИБ, прокуратура ва МИБ суд ҳукмини ижро қилиш юзасидан ҳеч қандай ҳаракат амалга оширмаяпти.

Нафосат Юсуфбоева 2-гуруҳ ногирони, унинг қўлида бир яшар фарзанди қолган – тўнғич қизи билан эса саккиз ойдан бери кўришолмай сарсон.

Золим қайнона ва эр шантаж ва дўқ-пўписа билан давлат ижро органларини қўрқитиб, қизалоқни онасига қайтаришдан бош тортмоқда.

Ноилож қолган она фарзандини қайтаришда Омбудсман ва Тошкент вилоят ички ишлар бош бошқармасидан амалий ёрдам сўраяпти.

Тағин ўқинг
1 march 2018
Президент Мирзиёев 27 февраль кунги селектор йиғилишида «Ўзбекозиқовқатхолдинг» давлат ширкатини мева-сабзавот экспорти режасини бажармаганликда айблаб танқид қилди. Президент танқиди ...
4 february 2022
Рассом Кирпи
9 may 2016
Eltuz.com манбасининг айтишича, бош вазир ўринбосари, айни пайтда «Ўзавтосаноат» АК бошқарув раиси, Машинасозлик, электротехника ва авиация саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни ...
4 december 2019
Туркияда яшаётган атоқли адиб ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳ шу йилнинг 20 декабрида 70 ёшга тўлади. Муҳаммад Солиҳ ҳаёти ҳақидаги ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...