Асосий мавзулар
23 february 2025

Ўзбек байроғини тешган икки ўқ

«Биз ҳақда» текинга мақола ëзилди

Одатда дунë етакчи матбуоти Ўзбекистон ҳақида ëзар экан мақола тагида махсус белгини кўрамиз. Бу пиар мақсадда пули тўланган мақола эканлигини билдиради. Бу газеталарни президент столига қўйган мулозимлар «мана биз ҳақда ëзишибди» дейишади, аммо давлат раҳбари бунинг «пул эвазига» чоп қилинган «махсус ижобий пиар» мақола эканини билавермайди. Дунë матбуотида текин мақола чиқиши учун архимухим сабаб керак. 2005 йил Андижон қирғини шундай сабаб бўлган энди. Мана феврал охирида дунë матбуоти Янги Ўзбекистон ҳақида текин мақола ëзадиган кунни ҳам кўрдик. 

Дунë сиëсати ва сармоя дунëсидаги энг йирик газета Financial Times Тошкента Алламжонов машинаси ўққа тутилгани билан боғлиқ сиëсий таҳлилни чоп қилди. Мақолага илова қилинган суратда  президент қизи Саида расми ҳам бор. Тахлилчилар президент бола бақрасининг сиëсий кураш йўлига кириб бир бири билан «уруш уруш» ўйнаганини ўлган президент Каримов ва  унинг қизи Гулнора қамалишига олиб келган интригалар билан параллел қилади. Мақола ташқи олам учун ëзилган ва асосан биз билган гаплар. Бу ерда ФТ ўша куннинг ўзидаëқ Комил билан боғланиб отишма манзараси ҳақида билгани қизиқ.

Financial Times  британияда чоп қилиниб ер юзида тарқаладиган ва  махсус юпқа сарғиш қоғозга босиладиган кунлик газета.  Ҳар куни ер юзидаги 34 шахарда босилиб тарқатилади. Энг қиммат учоқлар бортидаги бизнес класс йўлчилар столига ҳам қўйилади.

Тағин ўқинг
25 january 2016
Қамоқхона бошлиғи ўринбосари порахўр бўлиб чиқди “Ҳуқуқ” газетасининг ёзишича, Навоий вилоятидаги жазони ижро этиш муассасаси бошлиғининг умумий масалалар бўйича ...
30 november 2015
Дўстлик тумани ТИИБ терговчиси Ориф Анорбоев кимдир маслаҳат учун пул тўлаганлигини билиш учун Ўктам Пардаевга ёрдам сўраб мурожаат қилган ...
5 january 2018
Очиқ манбалар асосида суриштирув олиб борувчи Open source investigations журналистик гуруҳи, 29 декабр куни Шариф Иноятовнинг Россиядаги йирик бизнесига ...
24 march 2016
Туркманистон президентидан китоб совға олган мулозимлар уни манглайига суртмоқда. Eltuz.com айни ғаройиб сиғиниш ритуали акс этган ҳолатни ҳажв остига ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...