Асосий мавзулар
3 april 2025

Қалайчининг миси чиқди

Берлинда собиқ сенатор коррупция учун шартли жазога ҳукм қилинди

Берлин, 2025 йил – Германия пойтахтидаги суд Берлиндаги соғлиқни сақлаш бўйича собиқ сенатор Дилек Қалайчини (58 яшар хотин. СПД – Германия Социал-демократик партияси аъзоси) пора олишда айбдор деб топди ва уни бир йил олти ой шартли қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Мазкур жиноят иши 2019-йилдаги воқеаларга бориб тақалади. Ўша йили бир реклама агентлиги Қалайчининг тўй маросимини бепул ташкил қилиб берган ва бу хизмат учун ҳеч қачон ҳисоб-китоб сўралмаган. Бир тийин ҳам пул олмаган. Прокуратура маълумотларига кўра, бу хизматнинг қиймати 11 200 евродан ошган.

Орадан бир йил ўтиб, Қалайчи бошқарган соғлиқни сақлаш департаменти айнан шу агентликка 250 000 евролик реклама кампанияси буюртмяасини топширган. Судда аниқланишича, Қалайчи бу қарорга шахсан таъсир ўтказган. Ушбу ҳаракат коррупция деб топилди ва давлатга нисбатан ишончни сусайтиргани таъкидланди.

Суд Калайчини айбдор деб топди ва унга 36 000 евро миқдорида жарима белгилади. Бу миқдор унинг кундалик даромади – 200 евро асосида ҳисобланган. Бундан ташқари, Калайчи давлат хизматидаги фаолияти туфайли оладиган 4 000 евролик пенсиясидан маҳрум бўлиши мумкин.

Тўй маросимини бепул ташкил қилган реклама агентлиги раҳбари ҳам пора беришда айбдор деб топилди ва бир йил уч ой шартли жазога ҳукм қилинди.

Ҳозирча Дилек Қалайчи ҳам, агентлик раҳбари ҳам суд қарорига қарши Федерал судга апелляция киритиш ҳуқуқига эга.

Тағин ўқинг
7 february 2023
Бу одамни этини жимирлатган даҳшатли ўғирлик 2 февралдан 3 февралга ўтар кечаси Вобкентнинг Халач қишлоғида содир бўлди.  Қоп қора ...
24 july 2017
Мактабларнинг 11 йиллик таълимга қайтиши ортидан Андижондаги коллежларнинг юзлаб ўқитувчилари ишсиз қолмоқда. Андижон шаҳридаги 2-сон Маиший хизмат касб-ҳунар коллежи ...
14 june 2021
Ўзбекистонда шоир Рауф Парфи хотирасига бронза ҳайкал ўрнатиш учун бир гуруҳ зиёлилар бошлаган пул йиғиш ҳаракати ниҳоясига етмоқда. “Биз ...
17 may 2018
Тошкентда содир этилган 1999 йил 16 феврал портлашлардан икки кун ўтиб, Муҳаммад Бекжоннинг акаси яшайдиган Янгибозордаги уйни Хоразм вилояти ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...