Асосий мавзулар
15 april 2025

Тўрт турк давлати Туркияни босқинчи дея тан олди

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистоннинг Рум бошқарувини тан олиб, элчи тайинлагани акс-садо бермоқда. Энди эса яна бир жиддий воқеа юз берди: Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Туркманистон БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 541 ва 550-сонли резолютсияларини қўллаб-қувватлаб, Туркияни Кипрда “босқинчилик қилаётган куч” сифатида расман тан олдилар.

Ушбу қадам Европа Иттифоқининг Марказий Осиё учун ажратган 12 миллиард евролик сармоя пакетидан кейин амалга оширилди.

Туркия ва “кичик ватан” ҳисобланган Шимолий Кипр Турк Республикасини (ШКТР) ҳайратга солган бу воқеалар давом этмоқда. Марказий Осиё республикалари кескин ўзгаришларга бориб, гўё Туркиянинг орқасидан зарба беришди.

ШКТР ТАН ОЛИНМАДИ, РУМ БОШҚАРУВИГА ЭЛЧИ ТАЙИНЛАНДИ

Туркий давлатлар ташкилоти аъзолари бўлган Ўзбекистон, Қозоғистон ва сўнгги кунларда Туркманистон ШКТРни тан олмай, Рум бошқаруви (Жанубий Кипр)га элчи тайинлашди. Бу қарор акс-садо бераётган бир вақтда уларга Қирғизистон ҳам қўшилиб, Туркияга қарши қадам ташлади.

ЖИДДИЙ ҚАРОР: ТУРКИЯ “БОСҚИНЧИ КУЧ” ДЕБ ТАН ОЛИНДИ

Туркия ва ШКТР бошчилигидаги бутун турк дунёси бу қарордан ҳайратда. Туркий давлатлар ташкилоти аъзолари – Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Туркманистон – БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 541 ва 550-сонли қарорларини қўллаб-қувватлаб, Туркияни Кипрда “босқинчи куч” сифатида тан олдилар.

ПУЛ КЕЛДИ, ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ

Бу қадам Европа Иттифоқининг Марказий Осиё учун ажратган 12 миллиард евролик инвестиция пакетидан сўнг қўйилди. Тўрт турк давлатининг БМТдаги бу ақлга сиғмайдиган ҳаракати “дўстнинг хиёнати” сифатида баҳоланмоқда. “12 миллиард евро ва Европа Иттифоқи билан кенгроқ ҳамкорлик эвазига ШКТРни сотишди” деган танқидлар янграмоқда. Туркияни Кипрда “босқинчи куч” сифатида расман тан олган бу тўртта давлат билан келгуси муносабатлар қандай бўлиши эса ҳозирча номаълум.

ШКТРда Провокация: ЭОКА тарафдорлари томонидан туркларга тош билан ҳужум қилинди.

541-СОНЛИ ҚАРОР НИМА ДЕЙДИ?

“Қардош давлатлар” қўллаб-қувватлаган 541-сонли қарор 1983-йил 15-ноябрда ШКТР эълон қилинганидан сўнг Рум бошқарувининг шикояти асосида БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан 13 овоз билан қабул қилинган эди. Ушбу қарорга қардош Покистон қарши овоз берган, Иордания эса бетараф қолган.

Қарорда, шунингдек, 1974-йилда қабул қилинган 365 ва 1975-йилда қабул қилинган 367-сонли қарорлар ҳам яна бир бор тасдиқланган. Маълумки, ушбу қарорларда Туркиянинг Тинчлик Ҳаракати қораланган ва турк аскарларининг дарҳол орқага қайтарилиши талаб қилинган.

БМҲКнинг 550-сонли қарорида қуйидагилар баён этилган:

Туркия Республикаси ва Кипр Турк Жумҳурияти (КТЖ) ўртасида ўзаро элчи тайинланиши “ажралишга қаратилган ва ноқонуний ҳаракат” деб баҳоланиб, танқид қилинади ва бу қарор бекор қилиниши талаб қилинади.

Барча давлатларга бу “ажралувчи” қадамни — яъни КТЖни тан олмаслик, қўллаб-қувватламаслик ва ёрдам бермаслик чақириғи йўлланади.

Барча давлатлар “Кипр Республикаси” деб аталган грек бошқарувининг мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига ҳурмат кўрсатишга чақирилади.

Мараш ҳудудининг яшаш учун очилмаслиги ва уни грек бошқарувига қайтариш талаби қўйилади.

Бир томондан, биз тан олишларини умид қилган Турк давлатлари 12 миллиард евро эвазига биздан юз ўгиргани, иккинчи томондан дўст деб ҳисобланган ислом давлатларининг АҚШ бошчилигидаги греклар томонидаги сиёсатлари, шунингдек, АҚШ ва Европа Иттифоқининг дўст давлатларга нисбатан босим, таҳдид, шантаж ва ваъдалар орқали олиб бораётган сиёсатлари — КТЖнинг тез фурсатда тан олиниши йўлидаги асосий тўсиқлар сифатида намоён бўлмоқда.

(Элтузга бу мақола мустақил манба номидан жўнатилди)

Тағин ўқинг
4 april 2017
Ўзбекистон Меҳнат вазири Азиз Абдуҳакимов 30 март куни Россиядаги кўпфункцияли миграция марказини бориб кўрди. Айнан шу ерда Москвада ишлашни ...
10 june 2016
10 июн куни, Ўзбекистон Мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи рахбари Сурат Икромов тарқатган матбуот билдиришига кўра, рўза бошланган 2016 ...
29 february 2016
Ўзбек газеталарини ўқиркан, тағин ташвиқот пардаси ортидаги жамият муаммолар, вақтида берилмаётган иш ҳақи, матбуотда урчиётан ёлғонлар, синаётган корхоналар ва ...
30 may 2019
Лотин алифбосига киритилаётган ўзгартиришлар ҳақида нега жимсиз деб сўрашяпти. Умуман, охирги пайтлар тил мавзусини тўхтатиб тураман. Тилларга, шу жумладан, ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...