Асосий мавзулар
12 april 2025

Избоскандаги масжид қандай портлаган эди?

Андижон вилояти Избоскан туманидаги масжид таҳоратхонасида газ портлаши оқибатида уч киши ҳалок бўлиб, 10 киши жароҳатланган. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати ҳолат юзасидан қўшимча маълумотида маълум қилинди.

«Бугун, 31 март куни соат 12:19 да Андижон вилояти, Избоскан тумани “Мирзо Улуғбек” МФЙ, Янги бозор кўчасида жойлашган масжид ҳудудидаги таҳоратхонада газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлганлиги тўғрисида Андижон вилояти ФВБга хабар қилинган.

Зудлик билан айтилган манзилга 2 та қутқарув отряди ва 2 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб борган. Ҳодиса натижасида таҳоратхона девор ва том конструкцияларига зарар етиб, ёнғин содир бўлмаган.

Чақнаш оқибатида 3 нафар фуқаро М.Абдуллаев, Ж.Анваров ва Б.Бурхонов ҳалок бўлган, 10 нафар фуқаро Ғ.Тойлоқов, А.Абдирайимжонов, Ҳ.Зуҳриддинов, И.Раҳимов, М.Маматураимов, И.Шомуродов, Қ.Қосимов, У.Болтабоев, М.Абдураҳмонов ва М.Болтабоев тан жароҳати олиб, шифохонага юборилган»

Тағин ўқинг
6 april 2021
Ўзбекистоннинг собиқ президенти Ислом Каримовнинг қизи Гулнора Каримова 2013 йилдан бери Швейцарияда коррупция ва пул ювиш билан боғлиқ ишлар ...
2 may 2018
Ўзбек спорт шарҳловчиларига МТРК раҳбарияти томонидан 2 май кунги футбол трансляциясида «Ливерпуль» жамоаси ўйинчиси Муҳаммад Салоҳ номини тилга олмаслик ...
18 june 2025
Бугун “Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбек форум” ташкилоти “Қора булут: Мирзиёев Ўзбекистонида сўз эркинлигига жой йўқ” номли ҳисоботни эълон қилди. ...
2 may 2018
Туркия президенти Ражаб Эрдўғоннинг хотини Амина Эрдўғон 30 апрель куни ўзининг Twitter тармоғига президент Мирзиёевнинг хотини Зироатхон билан тушган ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...