Асосий мавзулар
20 april 2025

А. Илҳомов: ЕИ ва МО давлатлари қўшма декларациясининг имзоланиши Турк давлатлари иттифоқига ҳавф соладими?

Афсуски, Марказий Осиё ҳукуматлари ёки оммавий ахборот воситаларидан ҳеч бири яқинда Самарқандда ўтказилган саммитда Евроиттифоқ билан биргаликда имзоланган декларациянинг бир банди Туркия билан муносабатларимизга салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини жамиятга маълум қилмаган. Улардан ҳеч бири – нега бу банд ҳужжатга киритилганини тушунтирмаган.

Гап декларациянинг 4-моддаси ҳақида кетмоқда, ва унда қуйидагича дейилган:

«Худди шу контекстда биз юқорида зикр этилган тамойилларга, хусусан барча давлатларнинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини барча халқаро ва минтақавий форумлар доирасида ҳурмат қилиш ҳамда ушбу тамойилларга зид бўлган ҳар қандай ҳаракатлардан тийилиш мажбуриятини олдик. Шу руҳда БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 541 (1983) ва 550 (1984) резолюцияларига қатъий содиқлигимизни яна бир бор тасдиқладик…»

Хўш, БМТ Хавфсизлик Кенгашининг қайси резолюциялари назарда тутилмоқда? Маълум бўлишича, гап 1983 ва 1984 йилларда қабул қилинган резолюциялар ҳақида бормоқда. Уларда 1983 йилда Кипрнинг шимолидаги турк жамоаси томонидан мустақил давлат сифатида эълон қилинган Турк Республикаси тан олинмагани ва бу қадам қоралангани ҳақида сўз боради. 2000 йилдан бери Евроиттифоқ аъзоси бўлган Кипр Республикаси эса бу иттифоқнинг тарафларини яраштиришга қаратилган ҳар қандай уринишларига қаршилик қилиб келмоқда.

Келинг, қисқача тарихга назар ташлайлик. 1974 йилда Кипрда ҳарбий тўнтариш содир бўлди ва бу тўнтаришни Грециядаги ҳарбий хунта (қора полковниклар) қўллаб-қувватлади. Оролда ҳокимиятни Кипр миллий гвардияси эгаллади ва Греция билан бирлашиш мақсадида грек томонига мойил республикасини эълон қилди. Бу ҳолатдан хавотир олган Туркия оролнинг шимолига ўз қўшинларини киритди. 1983 йилда эса Кипрнинг ушбу ҳудуд ўзини Турк Республикаси деб эълон қилди. Лекин дунёда ҳеч қайси давлат, ҳатто Туркияни яқин иттифоқдоши Озарбайжон ҳам бу давлатни тан олмади.
Шунинг учун Шимолий Кипр Туркияга кўп соҳаларда боғлиқ бўлиб қолмоқда — у Туркия валютасидан фойдаланади, Туркиянинг телефон коди, портлари ва аэропортларидан фойдаланади, экспорт-импорт амалиётларини Туркия орқали амалга оширади. Шунга қарамай, иқтисодий жиҳатдан Шимолий Кипр анча фаровон — бу ерда бозор иқтисодиёти устунлик қилади. Сиёсий жиҳатдан ҳам у хаттоки Туркияга нисбатан эркинроқ. Бу ерда эркин сайловлар ўтказилади. Freedom House ҳам ўз рейтингларида Шимолий Кипрни “эркин” миллат сифатида баҳолаган.

Аслида, турк-киприётлар Кипр Республикаси билан қайта бирлашишга қарши эмас эдилар, лекин махсус референдумда грек-киприотлар кўпчиликда бу ғояни қўллаб-қувватламадилар. Шунга қарамасдан, бугунги кунда оролнинг ҳар икки қисми фуқаролари эркин равишда бир-бирларини зиёрат қилишлари мумкин.

Келинг, яна декларацияга қайтайлик. Албатта, БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 541 (1983) ва 550 (1984) резолюцияларини Самарқанд саммити декларациясига киритиш Евроиттифоқ ташаббуси бўлган. Лекин нега экани тушунарсиз. Чунки Марказий Осиё давлатлари аввал ҳам Шимолий Кипр суверенитетини тан олмаган эдилар. Унда нега бу бандни декларацияга киритишга йўл қўйилди?

Аслида бу банд Евроиттифоқ ва Марказий Осиё ўртасидаги ҳамкорликка бевосита тааллуқли эмас. Эҳтимол, Кипр Республикаси бу бандсиз юқорида тилга олинган декларацияни қўллаб-қувватламаган ва битимни тўсиб қўйган бўлар эди.
Лекин бу ҳолат томонларнинг Туркия билан муносабатларни ёмонлаштиради. Ҳозирча Туркия ҳукумати ва жамияти мазкур ҳолатга қандай муносабатда бўлгани номаълум, аммо эҳтимолки, салбий баҳолайди.

Шундай қилиб, Турк давлатлари иттифоқи остига «мина» қўйилди. Ва аслида, минтақа давлатлари «бигизни совунга» алмаштирганга ўхшайди.

Ўзбекистон махаллий матбуоти эса мазкур декларацияни жуда қисқа шарҳ билан бериб, шу тариқа, жуда муҳим бир жиҳатни яширди.

Тағин ўқинг
23 february 2017
Икки ой аввал Соғлиқни сақлаш вазир бўлган Адҳам Икромов ишдан олиниб, ўрнига Олий мажлис қонунчилик палатаси қўмита раиси Алишер ...
15 august 2024
Элтуз манбаларининг маълум қилишларича, Салим Абдувалиевнинг ўлгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди. 11 августда баъзи телеграм каналлар жумладан Qoraxabar “Салимбойвачча” номи билан танилган Салим Қирғизбоевич Абдувалиевнинг вафот этгани ҳақида хабар тарқатди. “Тарқалган ...
23 march 2016
Судга олиб келинган Арамаис Авакян ва унинг 3 нафар шериги кутилмаган баёнотлар билан чиқишди. Арамаис Авакян: «Мен қўпорувчи эмасман! ...
12 february 2019
Бугун Тошкент метрополитенидан фойдаланаётган юз минглаб ватандошларимиз яна шу саволга жавобни билишга ҳақли. Лекин метрополитен раҳбарлари нега бир неча ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...