Асосий мавзулар
16 may 2025

Токиода беш нафар талончилик қилган ўзбек ушланди

Токио полицияси Токио шаҳрининг марказий туманларидан бири Шибуяда 2024 йил декабрь ойида содир этилган талончилик ва ҳужумда гумон қилинаётган 20 ёшлар атрофидаги беш нафар ўзбекистонлик эркакни қўлга олди.

Полиция маълумотига кўра, ушбу беш киши ўтган йилнинг 30 декабрь куни соат 5:30 ларда Шибуя туманидаги Марусияма-чо кўчасида уч нафар хорижлик эркак ва аёл билан атайин жанжал чиқариб, уларнинг ҳамёнлари ва сумкаларини талон-тарож қилган. Улар умумий 210,000 иена (тахминан 1,350 доллар) қийматидаги буюмларни ўғирлашган. Гумонланувчилардан бири жабрланувчи эркакни юзига тепиб, жароҳат етказгани айтилмоқда.

Полиция билдиришича, тўрт нафари Японияда ноқонуний равишда яшаб келаётган бу гуруҳ камида 10та ҳолатда Шибуя ва Шинжукудаги кўнгилочар ҳудудларда маст одамларнинг кредит карталарини ўғирлаб, улар орқали смартфонлар сотиб олиб, қайта сотиш орқали тахминан 8 миллион иена (тахминан 51,600 доллар) ишлаб топган бўлиши мумкин.

Гуруҳ етакчиси деб ҳисобланаётган 21 ёшли эркак ҳозирча адвокати билан учрашмагунча ҳеч нарса демаслигини айтган. Қолган тўрт гумонланувчи эса барча айбловларни рад этган, деди полиция.

Тағин ўқинг
15 january 2026
Полша Ташқи ишлар вазири Радослав Сикорскийнинг «Россияда фашистик давлат мафкураси шаклланди» деган баёноти халқаро сиёсатда катта шов-шувга сабаб бўлди. ...
1 june 2023
Ўтган ҳафта охирида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Тошкент шаҳрининг янги ҳокими Шавкат Умурзоқов билан бирга пойтахт маркази – ...
20 april 2023
Салом қадрли муҳлислар. Элтуз порталига келган навбатдаги 5 та шикоятни ўқиб эшиттирамиз. Мактублар Қашқадарёнинг Қарши, Косон, Самарқанд вилоятининг Қўшрабо ...
10 december 2020
Тошкентдаги Алишер Навоий номидаги киносаройнинг кичик залида 18 йил давомида тақиқда бўлган “Маҳмудхўжа Беҳбудий” фильмининг тақдимоти камтарона ва одми ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...