Асосий мавзулар
29 may 2025

ХАТИРЧИ ҲОКИМИ НОМЗОДНИ «СУДЛАНГАН» ДЕГАН БАҲОНА БИЛАН САЙЛОВДАН ЧЕТЛАТДИ

Навоий вилояти Хатирчи туманидаги Тамабахрин маҳалласи фаоли бўлиб ишлаган Саибназаров Рауф Тошхонович Элтуз таҳририятига мурожаат қилиб, туман ҳокимияти томонидан унинг раисликка номзоди асоссиз равишда рад этилганини маълум қилди.

Рауф Саибназаров ўз мурожаатида ёзишича, у 2022 йилда халқ томонидан сайланган ва 2025 йил 27 майга қадар Тамабахрин маҳалла фуқаролар йиғини раиси сифатида фаолият юритган. Ваколат муддати тугагач, у яна ушбу лавозим учун номзод сифатида таклиф қилинган, бироқ туман ҳокими Умиджон Адизов томонидан “судланган фуқаро” деган баҳона билан суҳбатга ҳам киритилмаган.

Мен икки олий ўқув юртини битирган, магистр даражасига эга мутахассисман. Иш фаолиятим давомида ҳеч кимнинг манфаатидан фойдаланмаганман. Халққа қўлимдан келганича ёрдам қилдим. Аммо ҳоким мени номзод сифатида қўллаб-қувватламади. Асос сифатида ‘судланган’ деб кўрсатди, лекин бу нотўғри. Қўлимда судланмаганлигим ҳақида расмий ҳужжат бор, — дейилади мурожаатда.

Унинг сўзларига кўра, туман ҳокими берган бундай баҳо мутлақо асоссиз ва халқ иродасига қарши ҳисобланади.

Савол туғилади: агар маҳалла раисини халқ сайласа, у ҳолда ҳокимнинг бир томонлама қарор чиқаришга ва “нолойиқ” деб баҳолашга ҳуқуқи борми?

Мурожаатда Саибназаров Раўф Тошхонович ўзининг фуқаролик ҳуқуқлари ҳимоя қилиниши, номзод сифатида кўриб чиқилиш имконияти қайта тикланишини сўрамоқда. У бу масалада оммавий ахборот воситалари ва тегишли ташкилотлардан ёрдам сўрамоқда.
Элтуз таҳририяти ушбу ҳолат юзасидан Хатирчи туман ҳокимиятидан расмий изоҳ сўрайди.

Тағин ўқинг
5 august 2019
Ҳайдовчиларни қайта тайёрлаш ва бу ҳақда сертификат бериш тизимини тўлалигича монополия қилиб олган “Avtotest Report” МЧЖнинг кутилмаганда “ўйиндан чиқиши”ни ...
1 january 2017
Рассом Адолат Элтузга жўнатган навбатдаги карикатурасини Янги йил мавзуига бағишлайди. Унинг бу сафарги қаҳрамони, қаҳратон қишда Қорбобони кутиб олаётган ...
15 december 2021
Хоразм вилояти Янгибозор тумани ҳокими Ўктам Қурбоновнинг буғдой режасини бажармаган ҳудудий раҳбарларни уят гаплар билан сўккани ҳақидаги мақола эълон ...
24 june 2019
Навоий вилоятининг Кармана туманида яшовчи фаол, 2-гуруҳ ногирони, 43 яшар Дилдора Боймуродова норозилик намойишига чиқиш ҳақидаги билдиргисига вилоят ҳокимлигидан ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...