Асосий мавзулар
10 june 2025

САРИОСИЁ ИЖТИМОИЙ ЁРДАМ МАРКАЗИДАГИ ОРГИЯЛАРДАН СЎНГ БИР НЕЧТА ХОДИМ ИШДАН ОЛИНДИ

Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги ижтимоий ёрдам марказида ходимларнинг ногиронлар пулини ўзлаштиргани ва иш жойида секс оргиялар ташкил қилгани фош этилганидан сўнг Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги бу муассасада хизмат текшируви ўтказди.

9 июнь куни ўтказилган текширув натижасига кўра, тамаъгарлик ва маиший бузуқлик содир этган тўрт нафар хотин ишдан бўшатилди. Шу билан бирга марказ раҳбарининг ўринбосари ҳам лавозимидан озод этилди. Масъул вазифада бўлиб, ҳолатларга кўз юмган бир неча мулозимга ҳайфсан ва огоҳлантириш берилди.

Расмий маълумотда таъкидланишича, марказ ходимларига ижтимоий ёрдам муассасалари халқ дардини тинглайдиган ва муҳтожларга ёрдам қўлини чўзадиган жой экани қатъий равишда тушунтирилган.

Эслатиб ўтамиз, Элтузда чоп этилган мақолада мазкур муассасада фуқароларнинг ижтимоий нафақалари талон-торож қилингани ва иш жойида жинсий тартибсизликка йўл қўйилгани ҳақида мақола эълон қилинган эди.

Тағин ўқинг
24 june 2016
21 июн куни ўшлик Рустамжон Турғунов исмли 33 яшар ўзбек ўзи билан бирга Фотихдаги арзон меҳмонхона (Malabadi Beyazit Hotel)да ...
9 december 2017
Конституциянинг 25 йиллигига бағишлаб 7 декабрь куни қилган чиқишида президент Мирзиёев 2700 одамни авф қилганини билдирди. «Ҳозир 57 минг ...
3 december 2025
Бу эски саволга рассом Туз жавоби: Адабиёт – бу орамиздаги энг ҳиссий етишкин одамнинг жамият ҳақидаги мустақил таҳлилидир. Чехов, ...
14 october 2025
Эски ва янги Ўзбекистоннинг принципиал фарқи пахтада. Яъни расман янги Ўзбекистонда мажбурий пахта терими йўқ.  Лекин Шофирконда Сув таъминоти ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...