Асосий мавзулар
20 june 2025

CУРХОНДАРЁДА ҲОКИМНИ ХАЛҚҚА “СЕВДИРИШ” КАМПАНИЯСИ БОШЛАНДИ

2025 йил 16 июнь куни видеоселектор йиғилишида Президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ҳақида илиқ фикр билдиргани ортидан вилоятда ҳокимни халқ орасида “оммалаштириш” кампанияси бошлангани ҳақида хабарлар келиб тушмоқда.

Маҳаллий аҳоли ва маҳалла фаоллари сўнгги кунларда шаҳар ва туманларда махсус шахслар томонидан Президентнинг ҳоким ҳақидаги гаплари оммавий тарғиб этилаётганини таъкидламоқда. Гап шундаки, бу тарғибот тасодифий эмас, балки ҳокимнинг махсус топшириғи билан амалга оширилаётгани айтилмоқда.

Янги сайланган маҳалла раисларига ҳокимга нисбатан ижобий фикр уйғотиш, унинг “орқасида Президентнинг ўзи турганини” халққа уқтириш вазифаси юклатилган. Бир маҳалла раиси Элтузга шундай деди:
Мен 15 июнь куни сайловда ғолиб бўлдим, аввал маҳалла тизимида ишламаганман. 17 июнь куни ҳокимиятга чақиришди. Расмий ҳокимият ходими бўлмаган, лекин таъсирли шахслар бизга ҳокимнинг халқ орасидаги нуфузини ошириш топшириғини берди. Шу асосида иш режа тузиш талаб қилинди. Бу вазифа кўпчилик раисларга ёқмади, лекин бажаришга мажбурмиз.

Термиз шаҳридаги айрим кафе ва ресторан соҳибларига эса ҳоким номидан “текин хизматлар кўрсатиш” каби ташаббуслар юклатилгани айтилмоқда.

Бунинг замиридаги сабаб сифатида Президентнинг йиғилишда айтган гаплари тилга олинмоқда. Гўёки Президент шундай деган: “Ким нима деса десин, қулоқ солма! Ижтимоий тармоқларда сен ҳақингда айтилган гапларга ишонмайман. Сен топшириқларни ортиғи билан бажаряпсан!”.

Бу сўзлардан сўнг ҳоким ўзини янада ишончли ҳис қилгани ва «соғлом пиар» ичида кескин ҳаракат бошлагани айтилмоқда.
Аммо вилоят аҳолиси орасида ҳоким ҳақидаги фикрлар унчалик ҳам ижобий эмас. Маҳаллий тадбиркорлар, зиёлилар ва ўқитувчилар орасида ҳокимнинг ишдан олинишини кутаётганлар бор. Ижтимоий тармоқларда ҳокимга нисбатан салбий фикр кўп учрайди.

Айни пайтда, ҳоким шахсий хавфсизлигини таъминлаш учун кучли ҳимоя чораларини кўргани ҳақида ҳам маълумотлар бор. Гувоҳларнинг таъкидлашича, миллий гвардиянинг бир неча ходими ҳоким яшайдиган ҳудудни қўриқламоқда, бундан ташқари, ҳоким ўзини қўриқлайдиган алоҳида, қуролланган шахсий гуруҳга ҳам эга. Ушбу гуруҳ кундузи ҳокимнинг ҳаракатини қўриқласа, кечаси уйини сақлаш билан шуғулланади.

Вилоятдаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар — суд, ИИБ, банк ва солиқ тизимлари маҳаллий фуқароларнинг таъкидлашича, ҳокимнинг иродасига тўлиқ бўйсунадиган тузилмаларга айланиб қолган.

Мустақил кузатувчилар бу жараённи маҳаллий даражадаги популизм, ёки “ишончни шахсий пиарга айлантириш” деб баҳоламоқда. Сурхондарёда эса савол очиқ: халқ томонидан танқид қилинаётган ҳокимни кўкларга кўтариш қанчалик манфаат беради?

Тағин ўқинг
12 july 2016
Пенсионерларнинг пенсия пули уларнинг розилиги олинмасдан 100 фоиз пластик карточкага ўтказиб қўйилганлиги кексаларга қийинчилик туғдирмоқда. Улар зарур эҳтиёжларини қондириш ...
19 may 2021
Тошкент шаҳрида бунёд этилган “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасида ҳарбий хизматни ўтаётган оддий аскарлар 9 май арафасида боғ ҳудудини тозалаш ...
10 july 2019
Ўқув йили тугаши билан ижтимоий тармоқда коллеж ва лицей битирувчиларининг ўз дипломларини намойишкорона «оёқости» қилишаётгани акс этган фотосуратлар тарқалди. ...
4 september 2018
Швеция пойтахти Стокгольмда 4-сентябр эрталабдан Гулнора Каримовага пора беришда айбланаётган Telia мобил ширкатининг уч нафар собиқ рахбарлари устидан суд ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...