Асосий мавзулар
20 june 2018

Баҳодир Файз: Мен билган Зокир

Ўзбек расмийлари 16 июнь куни хибсга олинган АҚШ ватандоши Зокир Алиев Афғонистонда ҳарбий тайëргарликдан ўтиб, ҳукумат ва халқаро коалиция қўшинларига қарши жангларда қатнашганини айтмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати ўз фейсбук саҳифасида билдирди.

«Элтуз» нашри Зокир Алиев билан Туркияда бирга ўқиган ва биргаликда АҚШдан сиёсий бошпана олган Баҳодир Файзга мурожаат қилиб, бу шаҳс ҳақида маълумот сўради.

«Алиев Туркиядалик пайти мухолифат вакиллари, жумладан Ўзбекистон Исломий ҳаракати вакиллари билан учрашган бўлиши мумкин. Бироқ мен уни сиёсий ҳаракат билан шуғулланган деб айта олмайман», деди бугунги кунда Америкада яшаётган, «Ўзбек сиёсий мухолифати» ҳақида китоб ёзган Баходир Файз.

«Элтуз» нашри Зокир Алиев фаолиятини ўрганиш асносида «Туронзамин» сайтида чоп этилган мақоладан иқтибосни топди. Бунда унинг «Эрк» Демократик партияси лидери Муҳаммад Солиҳ, унинг издошлари ва жумладан Баҳодир Файз устидан ҳам АҚШ Федерал текширув идорасига чақув ёзгани билдирилади.

«Мен сиёсат деганда, соф маънода диктатурага қарши курашни назарда тутдим. Бу ерда мен Зокирни кўрмадим. Хавфсизлик идораларига бориб, ёки Жаҳонгир Маматовнинг саҳифасида мухолифатга, ёки эркин фикрловчи шахсларга қарши туҳмат мақола ёзиш, бу сиёсат билан шуғулланиш дегани эмас. Қўпол қилиб айтганда бу чақимчилик дейилади», деди Баҳодир Файз Алиевдан иқтибос келтирилган мақола ҳақида.

«Элтуз» нашри терроризмда айбланиб Ўзбекистонда ҳибсда қолаëтган чироқчилик Зокир Алиев билан боғлиқ вазиятни кузатишда давом этади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
3 november 2017
Сўнгги вақтларда рус мулозимларининг Ўзбекистонга ташрифлари кўпайди. Шу кунларда Россия бош вазири Дмитрий Медведов юртимизда бўлиб турибди. МДҲ мамлакатлари ...
10 may 2021
(Шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг “Императив” китобининг 25-қисми. Матннинг аудиоверсиясини муаллифнинг ўзи ўқиган. Аудиокитобнинг боши ва олдинги қисмлари “Элтуз”нинг ...
8 may 2015
Ишдан бўшатилган Лента.ру ахборот сайтининг бош муҳаррири Галина Тимченко ўз касбини пицца тарқатувчининг иши билан қиёслади. Агар пиццада мурч ...
28 january 2017
Мустақил ўзбек публицисти Шуҳрат Саломов Армани ва Озарбайжон жамиятининг ўзаро миллий зиддиятлари остида қолди. 24 январ куни ўтган асрларда ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...