Асосий мавзулар
24 june 2025

ПРЕЗИДЕНТ ГРАНТИ БИЛАН ҚАЙТГАН ВРАЧНИНГ ҚИЙИН ЙЎЛИ

Шаҳрисабз шаҳрида яшовчи ва ишлаб келаётган шифокорнинг ҳаёти мамлакатдаги ёш мутахассислар, айниқса ногиронлиги бўлган шахслар қандай муаммоларга дуч келаётганини ёрқин намоён этади.

2019 йили у хизмат вазифасини бажараётган пайтда иш жойида кўмир газидан заҳарланади. Бу заҳарланиш оқибатида у ногиронлик гуруҳига киритилади. Шунга қарамасдан, йигит таслим бўлмайди, аксинча, янада билим олиш ва жамиятда ўз ўрнини топиш учун ҳаракат қилади.

2021 йили Президент гранти орқали Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг клиник ординатурасида ўқишни бошлайди. Бир йил ўқиб, 2022 йили Қашқадарё вилоятига, ўзининг туғилган шаҳри Шаҳрисабзга йўлланма билан юборилади. Бу — давлатнинг ёш мутахассисларни вилоятларга юбориш сиёсати доирасида амалга оширилган иш эди.

Аммо амалиётда барча нарса ҳам қонун ва фармонларга мос келавермайди.

Шаҳарда ишга жойлашишим жуда қийин кечди. Вилоятдан берилган расмий йўлланма бўлишига қарамай, маҳаллий раҳбарлар турли баҳоналар билан ишга олишни чўздилар. Фақат ойига бир кун навбатчи шифокор сифатида иш бошлай олдим, – дейди ёш шифокор.

Аммо унинг иш жадвали на ижтимоий, на иқтисодий жиҳатдан манфаатли эмас эди. Қолаверса, қонунга кўра ногирон шахсларни тунги навбатларга жалб қилиш мумкин эмас. Кундузги лавозимлар эса, унинг айтишича, кўпинча пора ёки таниш-билиш асосида тақсимланар экан.

Қийинчиликлар шунда ҳам тугади. Шифокорнинг таъкидлашича, раҳбарларга «қарашиш» — яъни совға-салом бериш талаб қилинган. Иқтисодий аҳволи бу каби талабларга жавоб бермагани сабабли ёш шифокор босимга дуч кела бошлайди.

Огоҳлантиришларсиз далолатномалар тузила бошланди, турли руҳий ва маънавий босимлар кўрсатилди. Ақибатда, маошимдан уларга улуш беришга мажбур бўлдим. Бироз тинч ишладим, аммо кейин яна босим бошланди. Бу — ҳақоратли, инсофсиз муносабат эди, — деб ёзади у.

Энг ачинарлиси шундаки, бу инсон — давлатнинг расмий гранти орқали тайёрланган мутахассис. У ўз юртига халққа хизмат қилиш ниятида қайтган эди. Лекин маҳаллий тизимдаги адолатсизлик уни руҳан эзиб қўйди.

Мен Президент юборган кадрман, ногиронман, ўз ҳуқуқларимни талаб қилаётган инсонман, — дейди у.

Унинг ҳикояси — фақат шахсий дарду алам эмас. Бу — жамиятдаги тизимли муаммоларнинг ифодасидир. Ёш мутахассислар, айниқса ногиронлиги бор фуқароларга ҳимоя берилмай, аксинча тўсиқ қўйилиши — бу жамият равнақига салбий таъсир кўрсатувчи жиддий муаммодир.

Бу каби ҳолатлар давлат ва жамият ўртасидаги ишончни емирмаслиги учун, тегишли ташкилотлар ва масъул идоралар бундай мурожаатларга бефарқ бўлмаслиги лозим. Чунки бир инсоннинг ҳаққи — бутун тизимнинг юзи ҳисобланади.

Тағин ўқинг
26 august 2016
Ўз томорқасида мева сабзавот етиштирган деҳқонларнинг ҳосилини эркин сотишига рухсат берилмаётгани, уларга милиция ва кучишлатар идоралари орқали босимлар кўрсатилаётгани ...
8 september 2016
Саҳнага чиқиш илинжида бир вақтлар Каримовни мадҳ этган хонанда, ўз видеомурожаатида энди Каримов системаси, шогирдлари ва вазирларини мақтаб кўкларга ...
11 october 2017
Бобомурод иши, нўноқ режиссер саҳналаштирган, бироқ чинакам жаллодлар иштирокидаги қонли театрни эслатади. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги собиқ мулозими, ҳозирда ...
2 february 2017
Шу кунларда Андижон шаҳрида турли мактаб ўқитувчилари ободонлаштириш ишларига жалб этилган. Йўл ёқаларида оҳак тўла челак, супурги кўтариб кўча ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...