Асосий мавзулар
29 june 2025

Оқдарёдаги тазйиқ: “70 мингдан пилла ол ва топшир!”

Самарқанд вилояти Оқдарё туманидаги фермерларига кўра, ҳоким ва туман ИИБ раҳбарияти уларга қаттиқ босим ўтказмоқда. Ҳар куни йиғилишлар ташкил этилиб, пилла топшириш режасини бажармаганларга таҳдидлар бўлган: Бир килограмм пилла учун 70 минг сўмдан пул топиб, топширишинг керак. Акс ҳолда текширув, жарима, солиқ!

Оқдарё туман ҳокимининг қишлоқ хўжалиги бўйича ўринбосари Обод Шодмонов фермерларга юборган аудио хабарида қуйидагиларни айтган:

Пиллани ўйин қилаётган фермерлар, туманни орқага тортаётган фермерларни Карантин инспекцияси 465 сон қарор бўйича тўлиқ ўрганиб чиқиб, қонуний чора кўрасиз. 465 қарор бўйича туман ҳокимимиз ишчи гуруҳ раҳбари. Далолатномага тўлиқ ишчи гуруҳ аъзоларининг имзоларини қўйдириб, менга эртага кечгача якунлаб олиб келасиз. Қайси фермер бўлишидан қатий назар, ким бўлишидан қатий назар 3 карра солиқ тўласин. Кейин фермернинг аҳволини кўраман!

Иккинчи аудиода эса:

“Пилла режасини бажармаган фермерлар кечқурун график асосида пилла корхонасига келиши шарт! Ҳамма келади!”

“Бу режа ҳужжатда йўқ, қуртлар ўлиб кетди!”

Фермер сўзларига кўра, ҳеч қандай расмий режа ёки шартнома мавжуд эмас. Пиллачилик аслида касаначиларнинг иши, лекин ҳокимият томонидан фермерларга қурт берилиб, мажбурият юклаб қўйилган. Аммо берилган пилла уруғлари сифатсиз бўлиб, туман фермерларининг 80 фоизида қуртлар ўлиб кетган. Фермерлар буни ҳокимият айби деб ҳисоблашмоқда, аммо ҳеч ким буни тан олишни истамаяпти.

“750 кг пилла учун мен 50 миллион сўм тўлашим керак экан. Биз аллақачон ғалла ва пахта учун қарзга ботганмиз. Йиғилишга бормасак, милиция келади, участковый телефон қилади, прокуратурадан ‘жавобгарлик очамиз’ деб таҳдид қилишаётган ҳолатда турибмиз,”

— дейди оқдарёлик фермер.

Пилла етиштириш ва топшириш — бу иқтисодий фаолиятнинг ихтиёрий шакли бўлиши керак. Агар фермерга мажбурият юкланса, у қонунга зид ҳисобланади. Юқоридаги ҳолатлар яна бир бор шуни кўрсатмоқдаки, аксарият ҳокимият ва мутасаддилар томонидан қишлоқ хўжалиги соҳасига мажбурлаш, таҳдид ва тазйиқлар орқали «режа бажартириш» амалиёти сақланиб қолаётгани соҳа ривожига зарар келтиради.

Тағин ўқинг
30 december 2025
Амалсиз илм — мевасиз дарахтга ўхшайди.
3 august 2025
Хива шаҳар “Ичан-қалъа” маҳалласидаги “Бўёқчилар” кўчаси 107-объектда Хива шаҳар амалдорлари томонидан қонунга зид равишда ишлар олиб борилмоқда.  Бу объект ...
20 december 2025
Бугун нафақат оддий бир инсон, балки бир умр миллат дарди билан яшаган, ҳаётини юксак ғояларга бахш этган диссидент шоир, ...
8 may 2025
Охирги пайтларда хоким ўринбосарларининг турли хил фирибгарликларию, кирдикорлари ҳақида эшитаётган эдикку…Аммо ҳоким ўринбосари ўзига ўт қўйишгача боришини хеч ўйламагандик.Фикри ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...