Асосий мавзулар
16 july 2025

CАРДОР СУЛТОНГА АЙЛАНАДИМИ?

Туркманистонда амалдаги президент Сардар Бердимуҳамедовга султон унвонини бериш, бутун ҳукмрон оилани эса “абадий шоҳлар” мақоми билан тақдирлаш таклифи янгради. Бу ҳақда туркман ОАВлари хабар тарқатди.

Ушбу ташаббус 29 июнь куни янги Аркадаг (Орқатоғ) шаҳрида миллат етакчиси Гурбангули Бердимухамедовнинг туғилган кунига бағишланган тантаналар пайтида янгради. 

Туркманистон халқ артисти Жемал Сапарова саҳнада қўшиқ ижро этиб, шундай чақириқ билан чиқди: “Туринг, бош эгинг, Сардар олдида. У умрбод султон бўлсин. Султонга тож кийдиринг!” 

Тез орада бу чиқишнинг видеоси “Аркадаг” телеканали орқали намойиш этилди. Мазкур мусиқий тарона тезда оммалашиб, бошқа ижодкорлар томонидан ҳам кенг ижро этила бошлади.

2022 йилдан буён мамлакатни бошқараётган Сердар Бердимухамедов ҳозирча расмий унвонга эга эмас. Отаси Гурбангулини Оркадаг (Орқатоғ) деб аташади. Туркманистоннинг биринчи президенти Самармурод Ниёзовга Туркманбоши мақоми берилган эди. 

Таҳлилчилар фикрига кўра, “тож кийгизиш” ғояси аслида Сардорнинг ўзига эмас, балки давлатни аввал бошқарган ва ҳали ҳам туркман сиёсатининг таъсирли фигураси бўлиб қолган унинг отаси — Гурбангули Бердимуҳамедовга қаратилган бўлиши мумкин.

Тағин ўқинг
6 october 2016
Сўнгги олинган хабарга кўра бир неча соат бурун ўзбек миршаблари икки нафар французни қўйиб юборишган. Кейин ҳуқуқ ҳимоячиси Елена ...
14 october 2016
«Халқ сўзи» газетаси (12.10) юртимизда 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган президент сайловини кузатиш учун Марказий сайлов комиссияси ЕХҲТ, Шанхай ...
28 january 2026
2026-йил 24-январ куни соат 19:40 атрофида Истанбул шаҳрининг Шишли туманида чиқиндилар орасидан буюм тўплаб юрган фуқаро контейнер ичида ўралган ...
11 april 2020
10 апрель – Абдулла Қодирий таваллуд топган кунда президент томонидан Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида»ги қонуни ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...